ЖЧ-2018. Сербиялик мураббийнинг ўйиндан кейинги фикрлари

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2018
Сербия терма жамоаси бош мураббийи Младен Крстаич Коста Рика терма жамоасига қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдамликда ҳаракат қилишимиз лозим эди. Сўнгги икки ҳафта ичида бунга астойдил ҳаракат қилдик. Ўйин темпи 90 дақиқа давомида тушгани йўқ. Биз ташаббус кўрсатдик, коста рикаликлар ҳам вазиятлар яратишга уринишди.

Бугун жуда хурсандман. Ўйинчиларим билан фахрланаман. Бизда муҳит ажойиб эканлигини майдонда ҳам исботлай олдик", - деди Крстаич.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: FIFA