UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  5 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  7 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  14 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия – Ўзбекистон учрашуви БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия – Ўзбекистон учрашуви БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви расмийларини тайинлади.

Мазкур ўйинни БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Абдулла Муҳаммад Ҳасан учрашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ҳамда Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Аҳмад Ҳамис ал-Нақбийга топширилди.

Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Эдвард МакГрегор иш олиб боради. Учрашув комиссари – Хин Чёнг (Гонг Конг). Хитойлик Сьяолонг Денг ОФК вакили сифатида ўйинга таклиф этилди.

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 23 март, пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашувда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика