

Бу ҳақда агентиналик ҳакам яна бир бор рус тилида “Твиттер”даги расмий саҳифасида хабар қолдирган.
“Х. Майдана ва Ж. П. Белатти билан бизни унутилмас кун кутмоқда. Бу фаолиятимиздаги энг муҳим ўйин бўлиб қолади”, - деди Питана.
Эслатиб ўтамиз, бугун Москва шаҳридаги “Лужники” стадионида Франция ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.




