UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  17 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз" Янгиликлар

"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Жайхун" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаган эдик. Тақвим зич, машғулотга ҳам улгурмай қолдик. Жамоамиз ёш футболчилардан иборат. Вазиятларимиз бўлди, барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Ҳозирданоқ кейинги ўйин ҳақида, Про-лига доирасидаги "ФарДУ" билан кечадиган сафар учрашувимиз ҳақида ўйлаяпмиз.

- Жамоангиз таркибида 2 нафар футболчи Осиё чемпиони бўлишди - Сарсенбаев ва Эримбетов. Улар катта эҳтимол навбатдаги цикл - жаҳон чемпионати учун кўпроқ терма жамоа ихтиёрида бўлишади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Сарсенбаев ва Эримбетов ёш футболчилар, эндигина 17 ёшга қадам қўйишди. Мавсум бошида 3 кун биз билан машғулот ўташди ва шундан сўнг терма жамоа ихтиёрига кетишди. Чемпион бўлганликларидан жуда хурсандмиз. Улар айтиб ўтганимдек, жуда ёш футболчилар, бирданига Про-лигада жамоамиз асосий таркибига жалб этмаймиз. Ўйинлар, машғулотлар давомида ишлаб, секин-секин асосий таркибга тайёрлаб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика