UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Жавобсиз содиқлик: Кейн "Тоттенхэм"дан кетиши керак (мутолаа учун) Янгиликлар

Жавобсиз содиқлик: Кейн "Тоттенхэм"дан кетиши керак (мутолаа учун)

"Шпорлар"нинг энг яхши тўпурарида совринларга бориш учун сўнгги имконият бўлади.

Харри Кейн бутун фаолиятини "Тоттенхэм"да ўтказмоқда. "Шпорлар" ўз тарбияланувчисини ёш пайтларида "Лейтон Ориент", "Милуолл", "Норвич" ва "Лестер"га ижарага беришди, аммо Лондон клуби унинг учун доимо асосийси бўлган. Кейн 2014 йилдан бери мунтазам равишда "Тоттенхэм"нинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у бир неча кундан сўнг Жимми Гривзнинг рекордини янгилайди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади.

Англияликнинг "шпорлар"га бўлган садоқати кишида таассурот қолдиради. У 2014/15 йилги мавсумдан бери Премьер-лигада ҳар йили 17тадан кам гол урмайди. Жорий мавсум ҳали якунидан йироқ, унинг ҳисобида эса 16та тўп бор. Кейн жамоага ёрдам бериш учун барчасини қилмоқда: гол урмоқда, ассист қайд этмоқда ва мудофаада ҳаракат қилмоқда. Аммо, унинг ҳисобида ўз жонажон клуби таркибида бирорта соврин йўқ. Футболчи "Тоттенхэм" билан бирга фақатгина Чемпионлар лигасидаги ўрин учун мунтазам курашади.



Кейнда ўз клубида қолиш учун мотивация камайиб бормоқда. У жорий мавсумдаёқ энг яхши тўпурар бўлган ҳолда, "шпорлар" тарихига киради. Бу ўйинчи учун ҳам, клуб учун ҳам тарихий вазият бўлади. Аммо, рекордлар эртами-кечми янгиланади, совринлар эса футболчилар билан умрбод қолади. Харри бу билан мақтана олмайди. "Тоттенхэм" жорий мавсумда ҳам АПЛда фақатгина топ-4даги жой учун курашмоқда холос, балки Англия кубоги учун ҳам. Лондонликлар ЧЛ плей-оффига чиқишди, аммо уларнинг у ердаги йўли узоқ бўлиши қийин масала.

Кейн аллақачон бир неча бор клубдан кетиши мумкин эди. Маурисио Почеттино билан хайрлашиш аламли бўлди, аммо унинг ўрнига Жозе Моуринью келди. Португалиялик – туғма ғолиб ва дунёдаги энг яхши мураббийлардан. Унинг келиши жамоага янги ҳаёт берди. "Шпорлар" ҳаттоки бир қанча вақт АПЛда етакчилик ҳам қилишди. Лондонликлар анча вақтдан бери илк бор Лига кубоги финалига чиқишганида, соврин ҳам ютишлари мумкин эди. Турнирнинг обрўси баланд эмас, аммо ғалабали йўлга кўтарилиш учун нимадандир бошлаш керак.

Деярли бошланмаган йўл якунланди ҳам. "Тоттенхэм" мавсум сўнггига қадар ишлашга имкон бермаган ҳолда, Моуриньюни истеъфога чиқарди. Албатта, "шпорлар" Лига кубоги финалини бой беришди. Кейн шундан сўнг Лондон клубидан кетишга яқин эди. Бундай даражадаги ҳужумчининг "Тоттенхэм" чиққан Конференциялар лигасида қиладиган иши йўқ эди. Харри 2021 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди. "Шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола очиқчасига форвардга бўлган қизиқишни тасдиқлади. Аммо, "шпорлар" президенти Даниэль Леви футболчи учун шунчалик катта пул сўрадики, ҳатто Англия чемпионлари ҳам бу трансферни амалга ошира олишмади.



Кейн трансфер барбод бўлганидан хафа бўлди ва узоқ вақт клуб ихтиёрида кўриниш бермади. Моуриньюдан сўнг "Тоттенхэм"ни унинг ватандоши Нуну Эшпириту Санту эгаллади. "Шпорлар" унинг қўл остида янада паст шўнғишди – ўйин бўйича ҳам, натижа бўйича ҳам. Нуну Лондон клубида атиги 3 ой бўлди, Кейннинг кетиши эса муқаррар бўла бошлади. Аммо, португаллардан сўнг "Тоттенхэм"ни кутилмаганда Антонио Конте қабул қилиб олди. Италиялик одатда жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб олмайди ва трансфер бозорида пул тежашга кўникмаган, "шпорлар" эса исрофгарчилик билан машҳур эмаслар.

Кейн Лондон клубига яна бир таниқли мутахассис келганидан руҳланди. Футболчи янги мураббий ва унинг ўйинчиларга қўяётган юқори стандартлари ҳақида жуда юқори гапирди. Конте "Тоттенхэм" учун деярли умидсиз бўлган мавсумни қутқарди ва "шпорлар" АПЛни топ-4да якунлашди. Ҳа, бунга Европа лигасига йўл олган "Арсенал" ҳам ёрдам берди. Жорий мавсум ҳам лондонликлар учун ёмон бошланмади, аммо жаҳон чемпионатидаги танаффусдан сўнг жамоанинг натижалари ёмонлашди. Итальян ҳам у қадар оптимистик эмас.



"Тоттенхэм" навбатдаги инқироз томон бормоқда. Жамоа Чемпионлар лигасисиз қолиши мумкин, унинг энг яхши тўпурари яна кетишга яқин, мураббий эса очиқчасига ўйинчилардан ва клубнинг таркибни кучайтириш бўйича ҳаракатларидан норозилигини билдирмоқда. Контенинг лондонликлар билан шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. ОАВ кўпроқ "шпорлар"нинг мутахассисга янги келишув таклиф этмаслиги ҳақида ёзмоқда. Ҳатто "Тоттенхэм"нинг Почеттинони қайтаришни хоҳлаётгани ҳақида ҳам гаплар бор, аммо бу жамоа етакчиларидан бири учун келажагининг ҳал қилувчи вазияти эмас.

Кейннинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Ёз кетиш учун идеал пайт бўлади. Харри "шпорлар"га фаолиятининг энг яхши йилларини бермоқда, аммо бу содиқлик жавобсиз қолмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам форвардга "Тоттенхэм"да қолиш фойдасиз. Агар Конте ўз жойида қолса, бу "шпорлар"нинг ёшларга имконият беришга асосланган лойиҳаси давом этишини билдиради. Агар итальян кетса, лондонликлар барчасини бошидан бошлашларига тўғри келади. Кейнда ушбу вариантлардан ҳеч бири учун вақт йўқ.



"Тоттенхэм" етакчиси ҳозирда 29 ёшда. Харри ҳали ҳам яхши формада, аммо унда кўп вақт йўқ. У мавсум давомида клуб тарихига киради, ёзда эса ўз сотувидан фойда кўришга ёрдам бериши мумкин. Миш-мишларга кўра, Леви ўйинчи учун 100 млн фунт талаб қилади. Нарх АПЛдан бўлмаган клублар учун пастроқ бўлади. Кейн учун бош даъвогарлар сифатида "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Бавария" ҳисобланмоқда. 3 клуб ҳам сифатли ҳужумчиларга муҳтож, сўнгги 2таси эса совринларнинг кафолати ҳисобланади. Бу айнан Англия терма жамоаси сардорига керак бўлган нарса. Совринлар учун йўл олиш вақти келди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика