Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди"

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2021
"Сўғдиёна" бош директори Жавлон Салоҳитдинов "Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида 

- Биз пенальтидан фойдалана олмадик, рақиб эса гол урди. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди, ўша голни "Локомотив" урди. 

- Нега Улуғбек Бақоев бугун захира ўриндиғида ўтирмади?

- Кеча ПФЛ бизга хат юборди ва кубок чорак финалидаги "Насаф" билан ўйиндаги вазият туфайли Бақоев 2та ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг 2-ўринни олиш учун имкониятлари кескин тушиб кетди. Олдинда АГМК ва "Насаф" билан ўйинлар кутмоқда...

- Имкониятимиз кескин тушиб кетди демаган бўлардим. "Насаф"да ҳам қийин ўйинлар бор, "Сурхон" билан осон бўлмайди. Олдиндаги 2та баҳсда ютсак, 2-ўрин учун имкониятимиз бўлади. АГМК ҳам очко олишига ҳеч ким кафолат бермайди, кеча "Андижон" билан ўйинда кўрдинглар қандай қийналишганини.

- Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оласиз. Охирги ўйинларда у фақат бир тайм ўйнамоқда. Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?

- Унинг ёшига қаранг - 38 ёш, лекин унча-мунча ҳимоячидан тез югуради. Мураббийлар уни нега бир тайм ўйнатишганини билмайман, уларнинг ишига аралашмайман.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia