

"Энергетик" навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди. "Ошмяни" клубига қарши кечган ўйинда минскликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, "Энергетик-БГУ" таркибидаги илк голга Жасурбек Яхшибоев 15-дақиқада, иккинчи голга эса Шаҳбоз Умаров 49-дақиқада муаллифлик қилди ва ҳамюртларимиз голлари эваўига "Энергетик" ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, Беларусь Премьер-Лигасининг 2020 йил мавсум 1-турида "Энергетик-БГУ" 19 март куни БАТЕ билан баҳс юритади.







