Жасур Ҳакимов янги йилда "Пахтакор"да ўйнаши мумкин

Narzulla Saydullayev
18 дек 2015
"Сўғдиёна" клуби ҳужумчиси 2016 йилги мавсумни "шерлар" сафида ўтказиши мумкин.

Аслида "Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси бўлган Жасур Ҳакимов охирги икки йилни "Сўғдиёна"да ўтказди. Айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган футболчи 2016 йилги мавсумни "шерлар" сафида бошлаши мумкин.

Маълумот учун, Ҳакимов охирги икки йилда "Сўғдиёна" сафида 41та ўйинда майдонга тушиб 10та гол урди. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia