UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  6 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0

Жасур Абдураимов: "Бизга легионерлар керак эмас. Мен ҳакам эмасман!" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Бизга легионерлар керак эмас. Мен ҳакам эмасман!"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.





- "Металлург" клуби ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Академияга катта эътибор бериш орқали келажакка интилмоқда. Бугун албатта, ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлислар хафа бўлмай туришсин. Испаниядан яхши мутахассислар келиб, академиямизни кучайтиришади. 

"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар дарвозамиз томон нечта зарба беришди? 3 тами, 4 тами? 2 та гол урди. Бу – футбол", – дейди Жасур Абдураимов.

- Охирги йилларда Суперлигадаги клублар академияга эътибор қаратишни бошлашди. Ўзбек клублари 80-90 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлиши учун неча йил керак бўлади? 

- Ўзбек клубларини билмайман, аммо "Металлург"га 3-4 йил керак. Биз ҳозир ҳам фақат маҳаллий футболчилар билан ўйнаяпмиз. Бизга легионер керак эмас. Ўзимизнинг футболчиларни кўтаришимиз керак. Насиб қилса, 5 октябрь куни академиямиз очилади. 

- "Металлург" дарвозасига урилган иккинчи голда ҳакамлар оффсайдни кўрмай қолишди. Клуб шикоят ёзадими? 

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Бир марта ҳакамлар ҳақида гапиргандим, кейин жарима тўладим. Мен мураббийман. Бир нарсадан хайронман: Ҳар доим ёки мураббий, ёки футболчи айбдор бўлади. Ҳамма хато қилади, тўғри, лекин "Металлург" клубининг ўзига қарши 6-7 марта хато кузатилмоқда. Бу кимгадир керакми ёки керакмасми, бу нарсаларга аралашмайман. Мен ёш футболчиларни кўтараман, академияни кучайтирамиз ва "Металлург"га ёрдам бераман. Ҳакам хато қилдими ёки қилмадими, тушунмайман ва билмайман. Мен ҳакам эмасман.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика