UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  0 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  0 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  0 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  2 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  4 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  5 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  23 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0

Жамшид Саидов: "Олимпик" ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Олимпик" ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:0) баҳсидан кейин навоийликлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

"Афсуски, улар бир киши бўлиб қолганида бундан унумли фойдаланиб кета олмадик. Вазиятлар бўлди, аммо гол уролмадик. "Олимпик" кўплаб вазиятлар яратди дейиш қийин. Улар яхши ҳимояланишди ва ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Ўйин охирида бизнинг футболчимиз ҳам майдондан четлатилди. Шундан сўнг ўйин тартибсиз кўриниш олди. Биз охирги ўйинларда кўрсатган ўйинимизни кўрсатолмадик", – деди Саидов.



- "Қизилқум" биринчи бўлим бошида ўйинни ҳимоядан қуришни бошлагандек туюлди, 13-дақиқада "Олимпик" аъзоси қизил карточка олгач ҳам, жамоангиз бир тайм давомида умуман ҳужум қилгани йўқ, фақат битта вазият бўлди...

- Йўқ, биз ҳимояланмадик. Биз рақибни майдоннинг иккинчи қисмида кутиб олдик. Шунчаки "Олимпик" яхши ҳимояланди ва бизда кўп ҳам вазият бўлмади. Биз ҳимоядан ўйнадик деган фикрдан йироқман. "Олимпик" қандай ўйнашини, ўзимиз нималарга қодирлигимизни билардик. Балки рақиб бир киши кам бўлиб қолганида менсимаслик бўлдими ёки ўзимизга ишонч етишмадими, ҳолатни ўрганиб чиқамиз. Йигитларимизга раҳмат айтмоқчиман, улар ижобий натижа учун охиригача ҳаракат қилишди. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаб турган навоийлик мухлисларга миннатдорлик билдираман.



- Марказда ўйнаган икки ярим ҳимоячи – Муродбек Раҳматов ва Ифеаньи Ифеаньида хатолар кўп бўлди. Бунга қандай қарайсиз? Улардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Кўнглим тўлмади. Уларда хатоликлар кўп кузатилди. Айниқса Муродбек ўйинга киришиб кета олмади. Унда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бор, шунинг учун уни алмаштирдим. Бир киши хато қилса, бунинг ортидан қолган футболчилар ҳам хато қилишди – бу занжир каби уланиб кетди. 

- "Қизилқум" 26 ўйиндан 23 тасини ўйнаб бўлди, "Олимпик" эса 21 тасини. Турнир якунланишига 3 тур қолганида, "Олимпик" 3 очко олдинда. Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг тўғридан-тўғри Суперлигада қолиш имконияти қандай?

- Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика