Жамшид Саидов: "Кенжабоевни "Бухоро"га қарши дербига сақлаш учун захирага олдик"
30 июл 2023 23:42
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Кенжабоевни "Бухоро"га қарши дербига сақлаш учун захирага олдик"
Ўйин ҳақида
- Ғалаба қозониш насиб қилмади. Мухлисларни хурсанд қила олмадик. Уларга эса мухлислик қилганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Йигитларга ҳам раҳмат, улар барча берилган топшириқни бажаришди. Бугун омад бизга етишмади.
- Ислом Кенжабоев иккинчи бўлимда захирага олинди. У яхши ўйнаб турганди. Бунга сабаб нима бўлди?
- Биз Ислом карточка олишидан қўрқдик. Сабаби, кейинги ўйин "Бухоро"га қарши дерби бўлади. Ифеани ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Шу сабаб ҳам биз Исломни сақлашга ҳаракат қилдик.
- Жамоага янги келган ўйинчилар майдонга тушишди. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Ҳа, мен уларнинг ўйинидан қониқдим. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин ҳам ажойиб бўлди.
- Жамоанинг мағлубиятига асосий сабаб деб нимани кўрсатиш мумкин?
- Бу футбол. Айтганимдек, омад етишмади. Футболчилар ўйинни зўр ўтказишди.
- Марко Симоновски буёғига жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнайдими?
- Буни вақт кўрсатади. Айни дамда эса, ҳа. У жамоа асосий ҳужумчиси.
Фикрлар