UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Жамшид Саидов: "Андижон" ёмон ўйнамади" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Андижон" ёмон ўйнамади"

"Андижон" - "Бухоро" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун ғалаба қозонганимиздан хурсандман. "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг йирик ғалабага эришдик, хурсандман. Йигитларга раҳмат айтаман. Бизни қўллаш учун Бухородан келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Олий лигада осон ўйинлар қолмади. Шунчаки рақиб яхши ўрганиб чиққандик. Иккинчи таймда Саломов, Қутибоев каби футболчиларни тушириб ўйинни янада кучайтирдим.

Иккинчи давра олдидан "Андижон" кучайиб олди. Жамоа бир неча яхши ўйинлар ўтказди. Бугун рақибимиз кучсиз ўйнади деб айта олмайман. Шунчаки қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юборди. Таркибда яхши футболчилар йиғилган, аммо балки жамоа сифатида шаклланиб улгурмагандир.

Филипосян нега майдонга тушмади? Сабаби бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Артём ўтган сафар майдонга тушганди. Кейинги турни Мелзиддинов ўтказиб юборади, ўшанда Филипосян тушади.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозониш", - дейди Саидов.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика