Жамшид Қобулов ва Суннатилло Эрматов яна "Цементчи"да!
20 июл 2017 17:49
Янгиликлар
Жамшид Қобулов ва Суннатилло Эрматов яна "Цементчи"да!
Ушбу футболчилар ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари билан бир қатор олий лига жамоаларининг эътиборини ўзларига қаратган эди. Якунда жамоа рахбарияти Қобуловни “Нефтчи” клубига, Эрматовни Тошкентнинг “Обод” жамоасига қўйиб юборган эди. Ўз олдига улкан мақсадни қўйган жамоамиз иккинчи давра аввалидан ҳар иккала футболчини ўз жамоамизга қайтариб олди. Ҳозирда футболчилар жамоамиз билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда!
Маълумот учун, 1997 йилда туғулган ҳимоячи Жамшид Қобулов Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари таркибида биринчи даврада 13 та учрашувда майдонга тушган ва битта голга муаллифлик килган.

1995 йилда туғилган марказий ярим ҳимоячи Суннатилло Эрматов эса Тошкентнинг “Обод” жамоасининг асосий таркибида биринчи даврада 14 та учрашувда майдонга тушган.

“Цементчи” матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар