UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  0 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  3 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  15 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  9 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  6 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0

Жамшид Искандеров: "Навбаҳор"да қоламанми? Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади" Янгиликлар

Жамшид Искандеров: "Навбаҳор"да қоламанми? Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида Жамшид Искандеров йилнинг "энг яхши футболчиси", дея эътироф этилди.



Дарҳақиқат, ярим ҳимоячи учун бу мавсум қандайдир ўзига ҳос қайтиш бўлди. У бутун йил давомида "Навбаҳор"ни ўз ортидан эргаштира олди. Жамоаси билан мамлакат кумуш медалларига эга чиқди, кубок финалига қадар етиб борди. Умумий қилиб айтганда биз билган Жамшид Искандеров яна аввалги формасини тиклаб олди. Тадбир якунлангач "Навбаҳор" футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

"Очиғи жуда ҳаяжондаман. Ёқимли соврин. Чунки бундан 8 йил олдин Ўзбекистон чемпионатининг "энг яхши футболчиси" бўлган эдим. Орадан шунча вақт ўтиб мамлакатнинг "энг яхши футболчиси", деб топилдим. Тасаввур қила олмайман. Жуда хурсандман. 

Совринни кутмагандим. Лекин яхши ниятда келгандим. Худога шукур соврин насиб қилди. Фурсатдан фойдаланиб "Навбаҳор" клуби раҳбарияти, жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бизни қўллаб-қувватлаган, дуо қилиб турган мухлислар, оила аъзоларимга ҳам ташаккуримни изҳор қилмоқчиман. Футболчилар янада яхшироқ ҳаракат қилиб, ишқибозларни хурсанд қилишга интиламиз. 

Терма жамоага келсак, ҳар бир футболчи буни истайди.  Йил давомида ҳаракат қилдим. Тўхтамайман. Ҳозирги кунда мураббийнинг ўз услуби, танлови бор. Унга қандайдир эътирозим йўқ. Чунки мен футболчиман. 

"Навбаҳор" билан шартномам якунланган. Барча билан мулоқотдамиз. Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади",- дейди Жамшид Искандеров.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика