UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  19 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  174 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3

Жамоасининг икки голини яратган ярим ҳимоячи, ўз сейвлари билан "Насаф" енгилишига ҳисса қўшган кипер — Суперлигада 15-тур лауреатлари Янгиликлар

Жамоасининг икки голини яратган ярим ҳимоячи, ўз сейвлари билан "Насаф" енгилишига ҳисса қўшган кипер — Суперлигада 15-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, чемпионат фаворитларидан бири "Насаф" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Маҳоратли футболчи ишончли ўйини эвазига учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Championat.asia" талқинида 15-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Жасур Жалолиддинов "Сўғдиёна" билан ўйинда нафақат ўзи пенальти ишлади, балки уни самарали амалга оширди. Шунингдек, айнан Жасур "Олимпик"нинг биринчи голида заргарона узатмаси билан Мамасидиқовни қулай нуқтага чиқариб юборди.


ОКМК футболчиси Сияваш Ҳақназарийнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО)деб тан олинди. 

Олмалиқликлар легионери "қалдирғочлар" билан учрашувнинг 62-дақиқасида марказда рақиб хатога йўл қўйишига мажбур қилди ва чамаси 35 метрни тўп билан босиб ўтиб, ажойиб зарба йўллади. Бундай вазиятда Суҳроб Султонов ҳеч нима қила олмасди.



"Турон" бош мураббийи Ёрқин Назаров "Championat.asia" талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Яйпанликлар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (1:0). Назаримизда, нафақат омад, балки жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, чемпионатда жон сақлаш учун курашиши тахмин қилинган "Турон" Ёрқин Назаров бошқарувига ўтгач, ҳамон мағлуб бўлмади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика