UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  0 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  6 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  5 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  14 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  21 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  19 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  4 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  8 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финал баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов миллий жамоанинг бугунги машғулотларидан олдин сайтимизга интервью берди. Суҳбат давомида Жалолиддин Машарипов терма жамоанинг тайёргарлиги ва кейинги рақибимиз бўлган Таиланд терма жамоаси ҳақида гапирди.


- Жалолиддин, терма жамоанинг тайёргарлиги қандай кетмоқда? Бироз танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтдингиз. Орада кейинги босқичдаги рақибимиз ҳам аниқ бўлди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Таиландга қарши ўйнашимиз кеча аниқ бўлди. Аввалроқ айтиб ўтканимдек, бизга рақибнинг фарқи йўқ эди. Бундан буёғига осон рақибнинг ўзи қолмади. Барча жамоалар кучли, ҳар бир ўйин финалга тенг бўлади. Кеча терма жамоа дам олди, лекин ҳар бир ўйинчи руҳий томондан ўзини тайёрлади. 

- Таиланд термаси ҳақида нима дея оласиз? Бу мамлакатда футбол ўсмоқда. Маҳаллий чемпионатга кўп легионерлар жалб қилинмоқда...

- Кўрган бўлсангиз, Таиланд Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади. Учрашув яхши бўлди. Уларда маҳаллий чемпионат ҳам кучаймоқда. Бундан буёғига ҳар бир ўйин биз учун финал. Концентрацияни йўқотмаган ҳолатда, рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушиш керак.

- Қуръа ҳақида фикрингиз қандай? Агарда Таиланд тўсиғидан ўтсак, кейинги рақиб мазбон Қатар термаси бўлиши мумкин. Кеча Саудия Арабистони мағлуб бўлганда, улар бизга тўқнаш келишлари мумкин эди...

- Биз ҳаммани ҳурмат қиламиз. Қайси рақибга тўқнаш келишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Финалгача боришни мақсад қиламиз. Кеча Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келганимизда ҳам фарқи йўқ эди. Чунки йигитларнинг барчаси тайёр. Тўғри, бир неча муҳим ўйинчиларимиз жароҳат олишди, аммо уларга ўринбосарлар етарли.  Қўлдан келганча, энг яхши натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатлар ҳақида гапирдингиз, агарда ушбу йўқотишлар бўлмаганда, бунданда яхши ўйин кўрсатиб, чемпионликка даъвогар бўлишимиз мумкинмиди?

- Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз. Тўғри, муҳим ўйинчилар жароҳат олишди. Лекин уларнинг ўрнидаги футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда. Эътибор берсангиз, захирадан майдонга тушганлар ўйинни ҳар сафар кучайтиришмоқда. Тўғри, Шомуродов, Алиқулов, Алижонов ва Сергеевлар таркибда бўлганда яхшироқ бўларди, аммо биз ҳозир мавжуд имкониятларда ижобий натижа қайд этишимиз керак.

- Жалолиддин, буёғига плей-офф босқичи бошланади. Бу босқичда экстра таймлар ёки пенальтилар серияси бўлиши мумкин. Жамоа бу бўйича ишлашни бошлаб юборганми?

- Бу жараён энди бошланади. Машғулотларда албатта бу жиҳатлар бўйича ишлаймиз. Масалани иложи борича 90 дақиқа ичида ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.  

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика