

"Мен учун "Бавария" жаҳоннинг энг кучли жамоаси. Бу жамоага қарши муваффақиятли ўйин учун бизга қуйидаги нарсалар керак: Омад, имкониятлардан унумли фойдаланиш ва охиригача курашиш. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз ва бу каби рақибларга бош оғриқ бўла олишимизни исботладик. "Бавария"ни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқаётганимиз йўқ" - дейди Жака.



