

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, тезкор гол қўйиб юбордик. Шундан сўнг ўзимизга келиб олишга анча қийналдик. Уй учрашувларида омадимиз келмаяпти. Меҳмонда яхши ўйнаяпмиз. Ўз майдонимизда босим бўляптими ёки бошқами буни тагига ета олмаяпмиз. Йигитлар билан гаплашамиз.
Ўйинда амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқладими йўқми билмадим. Футболчилар қўлидан келганча ёрдам беришди. Биринчи бўлимнинг ўзида яратган вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак эди",- дейди Жаҳонгир Абдурашидов.



