Жаҳон чемпионатлари тарихида мезбон 6-марта йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Xayrulla Xoliqov
25 июн 2018
ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Россия - Уругвай баҳсида руслар йирик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Бу ўйинда Уругвай 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва гуруҳда биринчи ўринни ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, жаҳон чемпионатлари тарихида мезбон жамоа олтинчи марта йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Бунгача Бразилия - Голландия 0:3 (2014), ЖАР - Уругвай 0:3 (2010), Мексика - Италия 1:4 (1970), Швеция - Бразилия 2:5 (1958) ва Бразилия - Германия 1:7 (2014) ўйинларида йирик ҳисоб қайд этилганди. Мана энди Россия - Уругвай 0:3 баҳси ҳам ушбу рўйхатга кирди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia