"Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда ўйнайман — бу қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман" — “Сўғдиёна”нинг янги посбони
19 янв 17:33
Янгиликлар
"Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда ўйнайман — бу қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман" — “Сўғдиёна”нинг янги посбони
Сербия футболи мактабидан чиққан янги дарвозабон Никола Миркович Жиззах клуби билан шартнома имзолаб, Ўзбекистон Суперлигасидаги янги чақириқларга тайёр эканини билдирди. У клубга келиб қолиш жараёни, ўзбек футболи ҳақидаги илк таассуротлари, жамоадаги шахсий мақсадлари ҳамда бош мураббий Иван Бошкович билан ўтган суҳбати ҳақида сўзлаб берди.
— "Сўғдиёна"га келишингиз қандай юз берди?
— Барчаси оддий юз берди. Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаган собиқ футболчи Иван Йосович мени “Сўғдиёна” мураббийларига таклиф қилди. Шу тариқа бу ерга келиб қолдим.
— Янги жамоа, Ўзбекистон чемпионати ҳақида нималарни биласиз?
— Ўзбекистон ва бу ер футболи ҳақида илиқ фикрлар эшитганман. Охирги йилларда кўплаб сербиялик футболчилар бу ерда тўп тепди ва ҳозир ҳам ўйнашмоқда. Мамлакат терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққани ҳам катта натижа. Ўзбек футболи жуда тез ривожланмоқда. Шунинг учун қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман.

— Дарвозабон Милан Митрович “Сўғдиёна” дарвозасини 8 йил қўриқлади. Сизда ниятлар қандай?
— Милан Митровични яхши биламан ва унинг “Сўғдиёна”даги 8 йиллик фаолиятига катта ҳурмат билан қарайман. Бу унинг юқори савияли дарвозабон эканидан далолат. Янги мавсумда максимал кучимни ишга солишга тайёрман. “Сўғдиёна” билан юқори ўринлар учун курашишни ният қилганман.
— Бош мураббий Иван Бошкович билан гаплашдингизми? Суҳбат қандай ўтди?
— Ҳа, Иван Бошкович билан суҳбатлашдим. У ҳар бир футболчидан ўз вазифасини астойдил бажаришни талаб қиладиган мураббий. Мен жамоа учун бор кучимни беришга тайёрман.

— Янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
— Тайёргарликнинг дастлабки қисмини Жиззахда ўтказдик. Бу менга жамоага тезроқ мослашишга ва муҳит билан танишишга ёрдам берди. Энди Анталияда формага кириб олиш ва чемпионат стартга тўлиқ тайёр ҳолатда етиб келиш устида ишлаймиз.
— Ўзбекистонда ўйнаган сербиялик футболчилар орасидан энг яхшиларини айта оласизми?
— Ўзбекистон чемпионатида кўплаб сербиялик футболчилар ўйнаб келган. Ҳаммасини ҳурмат қиламан. Айниқса, Драган Черан, Йован Жокич ва Марко Станоевични алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар 5 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон Суперлигасида муваффақиятли тўп тепишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар
Офарин! Қандай жарангдор! Шу кунларга етказганига шукур, олға Ўзбекистон!