"Жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятимни якунламоқчи бўлгандим" – Ришарлисон кучли депрессияга тушгани ҳақида гапирди
27 мар 2024 23:35
Янгиликлар
"Жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятимни якунламоқчи бўлгандим" – Ришарлисон кучли депрессияга тушгани ҳақида гапирди
"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси кучли депрессия ҳолатига тушганини сўзлаб берди.
"Машғулотга боряпман, аммо уйга кетгим келарди – мийямда нима содир бўлаётганини тушунмасдим. Отамга футболдан кетишга қарор қилганимни айтгандим, хатто.
Ўшанда эндигина Жаҳон чемпионатида ўйнаб келгандим, ўзимнинг энг кучли формамда эдим, аслида. Мен аллақачон чегарадан чиқиб кетгандим. Ўзимни ўлдириш ҳақида гапирмаяпман, аммо ўша пайт жуда кучли депрессия ҳолатида эдим. Таслим бўлишни хоҳлардим.
Жаҳон чемпионатидан кейин психологик хуружлар менда тез-тез содир бўларди, бундан чарчаб кетгандим. Уйдаги муаммолар билан биргаликда бу менга қаттиқ таъсир қилди. Ўшанда мен руҳан кучли эканимни ҳис қилгандим. Қатардаги мундиалдан кейин барчаси барбод бўлиши мумкин эди.
Бугун бу ҳақида бемалол гапира оламан. Сизда бундан ҳолат юз берса, психологга мурожаат қилинглар. Одамлардан бу нарсани яшириш табиий ҳолат. Ўшанда ақлдан озиб қоламан деб ўйлагандим. Ўз оиламда ҳам психологга борадиганлар аҳмоқ деб ҳисоблайдиганлар бор, аммо мен буни ўзим учун кашф қилдим. Бу ҳаётимдаги энг яхши қарор бўлди", -дейди Ришарлисон.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар