Жаъфар Ирисметов: "Ўзбекистонда футбол ривожланмаяпти, аскинча пасаймоқда"

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2016
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Спартак" клуби собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов championat.com сайтига интервью берди.

Ушбу интервьюда Ирисметов Ўзбекистондаги футбол ҳақида ўз фикрларини ҳам билдирди.


— Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян мамлакатда футбол ривожланаётганини маълум қилганди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
— Сизга худди Самвел Вячеславович каби жавоб берайми ёки ҳақиқатдан ҳам нимани ўйласам шуни айтайми? (кулади) Шахсий фикрим, Ўзбекистонда футбол ривожланмаяпти, аксинча пасаймоқда. Болалар-ўсмирлар футболи оқсамоқда – мана ёшларимиз Жаҳон чемпионатига чиқа олишмади, охирги йилларда бу ёшдаги жамоалар мунтазам равишда мундиалларга чиқиб келаётганди.

— Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор.

— Баҳслашмайман. Бабаян келгач натижа бўлмоқда, аммо Эрон билан баҳсда муаммоларимиз кўриниб қолди. Ўзбекистон терма жамоасига маҳоратли футболчилар етишмаяпти – Аҳмедов ва Денисов бор, аммо бир кун келиб бу авлод фаолиятини якунлагач, уларни ким алмаштиради? Мен ўз чемпионатимни яхши биламан, ҳар холда шу ерда ишлаяпман, шу боис терма жамоани кучайтирадиган футболчиларни кўрмаяпман.


Интервьюнинг тўлиқ қисмини қуйидаги ҲАВОЛА орқали ўқиш мумкин.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia