

Ушбу сўровномада 150 та обуначилар иштирок этди. Якунда жамоа хужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов 55% овоз билан “Сўғдиёна” нинг сентябрь ойидаги “Энг яхши футболчиси” деб топилди.
Иккинчи ўринда 25% овоз билан Санжар Рашидов,учинчи ўринни 15% билан жамоа ҳимоячиси Жавлон Гусейновлар эгаллашди.
Ихтиёр Тошпўлатов шу кунга қадар жуда муҳим ғалабаларга нафақат голлари ,балки голларга ассистентлик қилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Ихтиёр Тошпўлатовнинг кейинги ўйинларда ҳам омад тилаймиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати




