

Унинг профессионал футболчи бўлиб етишишида "Машъал"нинг ўрни беқиёсдир. Тошпўлатов "Машъал" академиясига миннатдорчилик рамзи сифатида таҳсил олаётган ёшларга ўз номидан махсус “ROISON” телевизорини совға қилди. Клуб мутасадди раҳбарлари, ишчи ходимлар ва жамоадошларига барча-барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Биз ҳам футболчимизнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Эслатиб ўтамиз Ихтиёр Тошпўлатов Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида ижарада фаолият олиб бормоқда.






