

"Мен Шомуродовнинг ўйинини анчадан бери кузатиб бораман. У ёрқин даражадаги ўйинчи. Афсуски, Элдор Италияда ўйнаб, баъзи муаммоларга дуч келди", — деди Камоцци.
Агентнинг фикрича, футболчи жамрасини ўзгартириши керак. Греция чемпионати унга ўйин услуби бўйича кўпроқ мос келади, у ерда Шомуродов тўлиқ ўз маҳоратини кўрсата олади.
Олдинроқ 27 ёшли ҳужумчи "Рома"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсумолди йиғинидаги футболчининг ўйинидан қониқмади. Тransfermarkt портали Шомуродовнинг нархини 8 миллион еврога баҳолаган.



