

Италия терма жамоаси "Кальяри" сардори Жоау Педру, 2016 йилдан бери "Лацио"да ўйнаётган ҳимоячи Луис Фелипе ва 2019 йил А Серияга "Рома" жамоасига ўтиш орқали келган Рожер Ибаньесга қизиқиш билдирмоқда.
Уларнинг барчаси ёшлар даражасида Бразилиянинг турли ёш терма жамоаларида ҳаракат қилишган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Италия жамоаси таркибида 3 нафар маҳаллийлаштирилган бразилияликлар бор: Европа чемпионати-2021да иштирок этган Эмерсон Палмьери, Рафаэль Толой ва Жоржиньо.



