UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Мария Шарапова фаолиятидан энг ёрқин суратлар, терма жамоамиз АҚШга йўл олди ва бошқа хабарлар  0 01:43Инфантино коронавирус туфайли учрашувлар бекор қилиниши мумкинлигини айтди  0 01:14“Барса” афсоналари августда “Камп Ноу”да тўпланишади  1 00:56АПЛ. 28-тур ўйинлари учун превью  4 00:55Роналду: “Юве” ва “Интер” ўртасидаги баҳс “Барса”- “Реал” қарама-қаршилигига ўхшаш. Биз ғалаба қозонишни истаймиз”  6 00:40Европа лигаси: “Айнтрахт” кейинги босқич масаласини ҳал қилди  0 00:09Карлес Пуйоль: “Гвардиола дунёнинг энг яхши мураббийи. У яна Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади”  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:32Бон Жови: “Челси”га қарши баҳс олдидан мюнхенликлар спиртли ичимликлар истеъмол қилишганди”  9 23:10"Локомотив" - "Андижон" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 23:07"Қўқон-1912" - "Бухоро" 3:0. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  7 23:07Ўзилнинг агенти: “Месут “Арсенал” билан янги шартнома тузиши мумкин”  2 23:01Россиялик ҳужумчи "Андижон"га иккита гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:43Рамос: “Месси футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири”  12 22:42U-18 Биринчилиги, 1-турнинг барча натижалари   2

Италия кубоги. Роналдунинг пенальтидан урган голи "Ювентус"ни "Милан" майдонидаги мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

Италия кубоги. Роналдунинг пенальтидан урган голи "Ювентус"ни "Милан" майдонидаги мағлубиятдан қутқариб қолди

"Милан" ва "Ювентус" жамоалари иштирокидаги ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

Италия кубоги, 1/2 финал

Биринчи учрашув

Милан – Ювентус 1:1

Гол: Ребич (62), Роналду (90-пен).

Милан – Доннарумма, Калабрия, Романьоли, Тео, Кьер, Кастильехо (Салемакерс, 80), Кессиэ, Беннасер, Чалханоглу (Пакета, 86), Ибрагимович, Ребич (Лаксальт, 73).

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо (Игуаин, 70), де Лигт, Пьянич, Матюиди (Рабьо, 73), Рэмзи (Бентанкур, 63), Куадрадо, Роналду, Дибала.

Огоҳлантириш: Ибрагимович (29), Рэмзи (30), Тео (42), Кессиэ (58), Кастильехо (69).

Четлатиш: Тео (72).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Криштиану Роналдунинг пенальтидан урган голи "Ювентус"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

90+4. Учрашув якунланишига оз вақт қолмоқда. "Милан"га шундай ресурслар билан қудратли жамоага муносиб қаршилик кўрсатгани учун миннатдорлик билдирамиз. Златан дирижёрлигидаги жамоа албатта ушбу мавсумда ЕЧЛга кира олади. Бироқ "Юве" эса ортга қараб кетмоқда. Бора-бора жамоалар ўзининг юқори формасига чиқишса, туринликлар пастга қараб шўнғишмоқда.

6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Роналдууууууу!!! БЕЗШАНС!

89. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИИИ!!!!! "Милан" дарвозаси томон пенальти тепилади!!! 50га 50 вазият эди ва ҳакам бу паллада пенальти белгилашга қарор қилди.

88. ЗАРБААААААААААА!!!!!! Роналду чалқанчасига зарба берганди. Бу паллада тўпни Калабрия қўли билан қайтарди. Аммо у тўпни кўрмаётганди. ВАРда ҳакам кўрмоқда.

84. ЗАРБААААААА!!! Дибалааааааа???!!! Бундай жойдан олдинги Дибала даҳшат зарбалар йўлларди. Унга ҳеч ким тўсқинлик қилмаётганди ҳам...

82. Кессиэ тўпни ортга олиб кетганидан кейин Златан шунақа бақирдики.... Тошкентдан туриб ҳам буни эшитдик.

80. Бурчакдан оширилган тўпга бу сафар Де Лигт боши билан анчагина ноаниқ зарба йўллади.

77. Романьолининг жаримадан ошириб берган пасига боши билан Златан унчалик хавфли бўлмаган зарба берди.

72. Тео қизил олди. У бу паллада Дибалани йиқитганди.

69. Ҳакам хато қилди. Бу ерда Кастильехо тўпни тоза олиб қўйганди. Футболчи эса емаган сомсасига пул ҳам тўлаб, сариқ карточка ҳам олди.

65. Тўп қанотдан узатилганди. Бу паллада Тео ўз жарима майдончаси ичида Куадрадонинг юзига уриб юборди. Бош ҳакам бу ҳолат пенальти учун етарли эмас деб ҳисоблади.

62. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Қанотдан узатилган тўпга Ребич оёғи билан зарба бериб, ҳисобни очди, 1:0!!!!

61. ЗАРБААААА!!! Кастильехонинг зарбасини Буффон қийинчилик билан қайтарди.

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!!!! Де Шильонинг "прострел"ини ҳеч ким голга айлантира олмади. Унинг ортидан эса Куадрадо зарба берди. Тўпни Доннарумма ушлаб олди ва олдинга тезлик билан узатиб юборди. Тезкор қарши ҳужумни эса Златаннинг зарбаси якунлаб берди.

58. Яхши вазият бўлганди. Қанотдан узатилган тўпни аввалига Златан, кейин эса Ҳоқон тўхтата олмай қолди.

53. УХХХХХ!!! Бу сафар Куадрадонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 2-тайм стартидаёқ томонлар жанговор футбол намойиш қилишмоқда.

52. Кастильехонинг зарбасини Буффон ушлаб олди.

50. Ҳозирча кичик устунлик майдон эгалари томонида.

47. УХХХХХХ!!!! Какой старттттт!!!!! Чалханоглунинг зарбасини Буффон қайтарди!!! Ҳоқонда 100 фоизлик вазият бор эди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Ниҳоят, шукурки тайм якунланди. Зерикарли бўлимни тугатдик.

45+1. Роналдунинг зарбаси Кьерга тегиб қайтди.

45. Бу орада Стефано Пиоли томон ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

43. Бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқармоқда. Беннасер яққол қўполлик билан йиқитилганди. Бунга ҳуштак чалинмади. Иккинчи паллада эса Дибала йиқитилди. Буниси эса фол деб ҳисобланди. Оқибатда ҳакамга эътироз билдирган Тео огоҳлантирилди.

42. Златан эмас, Ҳоқон жаримадан зарба берганди. Тўп қимирлаётган девордан ўтмади.

41. Куадрадо бу сафар Златанни йиқитди. "Милан"да зўр имконият! Жарима зарбаси Златан учун қулай нуқта. Тахминан 20 метрлар дарвозанинг тўғрисида тўп қўйилган.

Златан ва Златан-2) Тўғри-да, бундай соч турмакни Роналду Златандан ўғрилаган

38. УХХХХХ!!!! Роналдунинг финти уйқини очиб юборди! Ушбу дақиқа бошланаётганда Роналдунинг амалга оширган финтини кейинчалик яна бир неча бора кўриб чиқса бўлади.

36. ЗАРБААААААААААА!!!!! Куадрадонинг зарбасини Жижи Доннарумма қайтарди. Энди эса "Юве"да стандарт вазият!

33. Бир мақол ҳаёлга келди. Сал ўзгартирамиз: Ўйинлар бор ўйинларнинг нақшидир... Ҳозирча ўйин афишаси ўзини оқламаяпти.

31. Тео Эрнандесни Куадрадо "Юве" жарима майдончасида ушлаб олгандек кўринганди. Бироқ такрорий лавҳада бундай бўлмаганини билдик.

29. Златаннинг пасидан кейин Ребич дарвоза томон зарба берди. Буффон икки уринишда тўпни ушлаб олди.

28. Пьяничнинг жаримадан узатиб берган тўпини Доннарумма ушлаб олди.

26. Суперлигамизга ўхшайди ўйин( Жуда зерикарли. Иккинчи бўлимдан нимадир кутишни бошлаш керак энди.

23. ЗАРБААААААААААААААА!!! Калабриянинг жуда ҳавфли, аниқ ва кучли зарбасини Буффон қайтарди!!! Икки томондан ҳам ажойиб ижро!

22. Ўйин жуда зерикарли ўтмоқда.

19. ЗАРБААААА!!! Криштианунинг зарбаси Рэмзига тегди ва натижада оффсайд қайд этилди.

15. "Милан" узоқ вақт давомида ҳужумни кескинлаштириб борди. Бироқ Златаннинг тўп узатишини Кастильехо қабул қила олмади ва натижада ҳужум тўхтади.

10. Тео катта тезлик билан Де Лигтни бир бора алдаб ўтганди. Бироқ нидерландиялик футболчи иккинчи бора алданмади ва тўпга ташланиб, хавфни бартараф этди.

9. Рэмзи рақиблари жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринганди. Бироқ бу паллада бош ҳакам пенальтига ишора қилмади.

7. Кастильехо Роналдуни йиқитди. Жарима зарбаси.

6. Чалханоглунинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

4. ЗАРБАААААААА!!! Ребичнинг зарбасини Буффон қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Учрашув бошланишига барча нарса шай бўлиб турибди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Бугун биз икки жамоа ва икки катта персона иштирокидаги ажойиб тўқнашувнинг гувоҳи бўлишимиз аниқ: "Милан" ва Златан Италия Кубогида "Юве" ва Криштиануга қарши.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+12   
14 фев 02:37:51
Bobur Abduxalilov
Eh... Ronaldusi bor jamoada har doim imkoniyat bo'ladi. RESPECT!
+11   
14 фев 01:45:20
4 ☆ RAMOS MADRID
Миланни уйгониши а серияни фойдаси
+8   
14 фев 02:57:25
Juventus FC
Кулига бекор тегдида акс холда шдевр гол курардик Роналду ижросида! Миланди кегинги уйинларда омад!
+6   
14 фев 04:04:10
Leonel Messi Ramazon
Milanga faqat qoyil yuventusdek yulduzli jamoaga munosib qarshilik qildi penalti endi bilmadim havoda qulni nazorat qilib bulmaydi Hakamlar qaroriga aralasholmaymiz foydasi yuq
+6   
14 фев 02:27:43
football4fans
Xakam xushtak chalaverib Z qildi!
+6   
14 фев 02:10:01
football4fans
Rebich o'zi ancha harakat qilayotgan edi malades!!!!
+5   
14 фев 05:30:21
Bukhoriy
Пенальти ва Ювентус синоним сузга айланиб боряпти!!! Ювега ярашмайди бу ишлари
+5   
14 фев 02:50:52
Polatbek87
Bazi muhlislar judaaaaa hasadgo'y ekan holis muhlislik qilolmasang san muhlis emassan. O'zing Milanni bir kunlik muhlisi bo'lishsang kerak Iching qoralik qilma haqiqatga tik boq qizil bor penalti bor. Erkechasiga muhkislik qilish hammaga ham emas shekili
+4   
14 фев 03:10:44
Liver.go
Sariq bor edi lekin penalti bermasa ham bolardi bu yerda Yuventus omili roy oynadi teskarisi boganda penalti bermasdi oyinchi topni korgani yoq va sakrab yerga tushvotudi qanaqilib qolini yopishtirib sakridi topga xakam shuni oylamadi
+4   
14 фев 03:06:16
fanmilan
exxx milan oyindi yorvordi yuvega hurmat saqlagan holda (va ronaldoni muhliscalariga) cempion bolib carcagan komandani bowqattan tuziw kere kak realdaqa bomasam milanga oxwab anca qiynalib yurasla eslarizda qosin
+4   
14 фев 02:56:21
Juventus FC
Буффонга гап йук. 42 ёшидахам спорт формасини ушлаб турибти! Буффон кучли дарвозабонлигини яна бирбор исбодлади!
+4   
14 фев 02:05:30
Nabijon Murotov
1-taymdan so'ng koment:Doimgidek saviyasi past qanotdagiladan Yuvega foyda yo'q. Bitta taym uchun bitta moment yuveda. Kaudrado adawip tepib qo'ydi o'wattayam. De Ligtni xatosidan so'ng sal qosa Milan gol urardi. Bonuchci chirigan, Pyanich qivotgan ishni Odil Xamrobekov ham qila oladi, prosto 5 metr yaqinda pas keldi, va 10 metr uzoga pas berdi-tamom. Dibala bestolkoviy ristopka, ikkinchi taymda anu to'nka-Iguain ham tuwadi hali.Oq-qora to'nkalar bu mavsum hammasi sharmanda bo'ladi, men javob shu gapimga.
+4   
14 фев 00:43:29
Juventus FC
Футболчилар майдонга тушиб келмокда. Худо хохласа Ювентус ижоби натижа кайд этади деган умитдаман!
+3   
14 фев 06:40:51
Sang555
Рони билан пеналти доим ёнма ён
+3   
14 фев 05:56:57
Реал Насаф я всегда с вами
Ех Милан озгина колгандия! Роналду сан бор сан ман Ювентусни канчалик йомон курсам хам мухлислик килишга мажбурман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг