“Истиқлол” халқаро турнир чемпиони!

Narzulla Saydullayev
11 мар 2018
Фарғонанинг Истиқлол жамоаси жорий йилнинг 6-10 март кунлари Қирғизтоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган “Кубок Сулайман Тоо” халқаро турнирида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Бу соврин “Истиқлол”нинг дастлабки чемпионлиги ҳисобланади. Бу вақтга қадар жамоа иштирок этган барча мусобақаларда 2-ўриннни қўлга киритиб келаётган эди.

“Кубок Сулайман Тоо” турнирида жамоа қайд этган натижалар:
Гуруҳ босқичи
6 март. 1-тур

“Истиқлол” – “Жалолобод” 11:0
7 март. 2-тур
“Академия” – “Истиқлол” 2:1
8 март. 3-тур
“Қизил Меҳнат” – “Истиқлол” 0:17
9 март. Ярим финал
“Истиқлол” – “Нефтчи Қўчқорота” 2:1
10 март. Финал
“Истиқлол” – “Академия” 5:0

Тақдирлаш маросимида ҳам “Истиқлол” вакиллари етакчилик қилишди:
Энг яхши хужумчи: Анвар Хожимирзаев
Турнир тўпурари: Элёр Акбаров
Турнирнинг энг яхши ўйинчиси: Ризо Айвазов

Чемпионлик билан барча ўзбек халқини табриклаймиз. Умид қиламизки “Истиқлол” жамоаси бу билан тўхтаб қолмайди. Келажак рақобатдош жамоа бўлиб шаклланади деган умиддамиз.

Беҳруз Холиков


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia