Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос Европа лигаси финалига келади

Narzulla Saydullayev
13 май 2016
Испания қироллик оиласи «Севилья» президенти Хосе Кастронинг танқидига муносиб жавоб қайтаришга қарор қилди.

Андалусия клуби раҳбари ҳозирги Испания қироли Филипп VI ЕЧЛ ярим финалларига борганини лекин Европа лигаси финалига ташриф буюрмаслигини айтиб танқид қилганди.

Хуан Карлос 2014 йилда ўз ўғли Филипп фойдасига тахтдан воз кечганди. Собиқ қирол Европа лигасининг ҳал қилувчи учрашувига боришини эълон қилди.

«Севилья» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ўйин 18 май куни Базель шаҳрида бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com