Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳакамлар ҳам ишлашини сўрашди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2025
Испания аёллар лигасида футболчи аёллар эркак ҳакамлар тайинлашни сўрашди.

Уч йил аввал, Испания Аёллар суперлигаси Лига Ф номи билан қайта ташкил қилинганда, турнир регламентида ўйинларни фақат қизлар-ҳакамлар бошқариши мумкинлиги ёзилган эди.  

Яқин кунларда Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ва Лига Ф ўртасида учрашув бўлиб ўтади ва унда эркак ҳакамларни ўйинларга жалб қилиш имконияти муҳокама қилинади.  

Таъкидланишича, кўплаб футболчи аёллар, мураббийлар ва клублар мусобақалардаги ҳакамлар иши сифатини танқид қилишган. Улар ўзлари RFEF билан мулоқотни бошлашга ташаббус кўрсатишди.  

"Бизда энг яхши ҳакамлар бўлиши керак, эркак бўладими ёки аёл", – деди "Барселона" дарвозабони Ката Коль.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo