Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда

Alisher Ostonov
2 ноя 2025
Украина терма жамоаси ва "Эвертон" ҳимоячиси Виталий Миколенко Италия чемпионати ва Испания Ла Лигаси клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Бу ҳақда журналист Руди Галетти маълум қилди. Инсайдернинг ёзишича, Европа клублари скаутлари украиналикнинг инглиз жамоасидаги барқарор ўйинидан ҳайратда.

26 ёшли ҳимоячи Transfermarkt портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Виталийнинг "кўклар" билан меҳнат шартномаси 2026 йил июнь ойи охирида тугайди.

Миколенко Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида олтита ўйин ўтказди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/RudyGaletti