UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Трезеге "Ювентус"да ишлашга тайёр  0 21:25ЖЧ-2022. Тунис — Франция. (Матнли трансляция)  7 21:09Тунис бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  2 21:00ЖЧ-2022. Австралия — Дания (матнли трансляция)+учрашувдан жонли суратлар   11 20:52Неймарнинг қиёфадоши хавфсизлик ходимларини алдаб, стадионга ташриф буюрди ва мухлислар билан суратга тушди  9 20:23Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?  9 20:11"Челси" Диогу Кошта учун 70 миллион евро беришга тайёрми?  2 19:47Кейруш Эрон терма жамоасидан кетганини маълум қилди  11 19:29Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам дастлабки халқаро расмий ўйин ўтказилган  2 19:12ЖЧ-2022. Тунис — Франция. Таркиблар маълум  3 18:42Кьеллини "Ювентус"га қайтиши мумкин, фақат футболчи сифатида эмас  1 18:23Кафу: "Трент нега Англия термаси захирасида ўтирганини тушунмаяпман"  5 18:20Спортбарда севимли терма жамоангизни қўллаб-қувватлашни ёқтирасизми?  2 18:05Уэльс бош мураббийи: "Жамоам ҳақида ёмон гап айтишни тақиқлайман"  3 17:46Антони шамоллаб қолгани ҳақида: "Ҳаммаси кондиционерлар туфайли"  9

Испания – шунчаки супер. Коста-Рика билан ўйин барча жабҳаларда идеал ўтди Янгиликлар

Испания – шунчаки супер. Коста-Рика билан ўйин барча жабҳаларда идеал ўтди

Даҳшатли "қизил фурия".

Евро-2020 якунланганига атиги бир йил бўлди, аммо Луис Энрике бошчилидаги Испания терма жамоасининг сифати унутилгандек.

Бунинг асосий сабаблари ҳужумдаги супер юлдузнинг йўқлиги ва дарвозабон билан боғлиқ баҳсли вазият. Аммо, Евро-2020да ҳам Давид Вилья ва Фернандо Торрес (аммо, Альваро Мората бор эди) йўқ эди, дарвозани эса Унаи Симон қўриқлаганди.



Испания ўшанда xG (пенальтини қўшганда ҳам, қўшмаганда ҳам), зарбалар (90 дақиқа ичида 16,1, Италияда 15,8) ва тўпга эгалик қилиш бўйича (72%, Германияда 61,8%) юқори натижани қайд этганди. Испанлар шунингдек рақиб ярим майдонидаги тўпсиз ҳаракати билан ҳам ҳайрон қолдирди: прессинг интенсивлиги, прессинг ҳаракатлари сони ва юқорида тўпни олиб қўйиш бўйича топ-3га кирди.

"Мен бутун ўйин боғлиқ бўладиган юлдуз билан ишлашдан кўра терма жамоа борлар билан ишлашни афзал кўраман", – деди Энрике Қатардаги йўлда. Катта эҳтимол билан Испанияда шундай юлдуз бўлганда, Энрике ундан воз кечган бўларди. У бор таркиб билан топ даражада ишламоқда.

Луис Энрике Евро-2020 ярим финалида Италияни тоза ҳужумчи схемасисиз ҳайратда қолдирди: Мората захирада қолди, Дани Ольмо эса "алдамчи тўққизлик"га айланди. Бундай қарор Энрикега Испаниянинг тўлиқ устунлигини тақдим этди. Леонардо Бонуччи ҳатто ўша ўйинни фаолиятидаги энг қийини деб атади, аммо Испания финалга ўтмади (пенальтилар сериясида ютқазди).


Энрике ЖЧ-2022га нафақат Мората ва Ольмони, балки Ферран Торрес (кўпроқ иккинчи бўлимда майдонга тушади – 31та ўйин) билан Иордания (3:1)га қарши яқин ўтган ўртоқлик ўйинида "тўққизлик" ролини бажарган Марко Асенсиони ҳам олиб келди. "Асенсио бизнинг ўйинимизни бирлаштирган ҳолда ажойиб ҳаракат қилди. Биз унинг ҳаракат майдонини чеклаб қўйдик, унинг тез-тез кескинлик яратиш мумкин бўлган ҳудудларда пайдо бўлишини хоҳладик", – деб тушунтирди Энрике.



Коста-Рика билан ўйиннинг асосий таркибидаги ҳужум марказига айнан Асенсио қўйилди – у Мората 57-дақиқада тушгунга қадар Испаниядаги энг кўп зарба берган ўйинчи эди (9тадан 5та зарба). Асенсионинг ўйинни ривожлантириш учун пастга тушишига тўғри келмади – Испания Коста-Рикани майдоннинг учинчи қисмига қамаб қўйди – аммо Марко жарима майдончаси чизиғи бўйлаб ҳаракат қилган ҳолда камдан-кам тўпга эга чиқди.

Энрике Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида яна бир қизиқ ҳолатни тақдим этди: анъанавий таянч ярим ҳимоячиси Родри мудофаа марказига чиқди: "Мен "Ман Сити"да олти ёки етти ўйинда ҳимояда ўйнаганман. Фернандиньо деярли бутун мавсумни мудофаада ўтказган, "Ливерпуль"да Фабиньо пастга тушган. Бу энг мантиқий ўзгариш деб ўйлайман. Агар рақиб чуқур ҳимояланса, сен барибир тўп билан таянч ҳудудида бўласан. Тўпсиз ўйинда ҳам ўзгариш бор: истаган пайтда ҳаракатланиш мумкин эмас, совуққонроқ бўлиш керак.

Марказий ҳимоя позицияси эса алоҳида жисмоний кучни талаб қилмайди. Асосийси – қатъият. Агар мудофаа марказида ўйнасам, бу борада кучайишим керак", – деганди Родри ЖЧ-2022 стартига қадар.

Родри шундай қилиб Коста-Рикага қарши ўйинда мудофаа марказида майдонга тушди. Шундай қилиб Энрике марказий ҳимояда Пау Торрес ва Эрик Гарсияни захирага ўтказди.



Асенсио – ҳужумчи, Родри – ҳимоячи, 18 ёшли ажойиб Гави эса сезиларли ўзгаришларга қарамай асосий таркибда, Луис Энрике эса умуман ўз услубидан чекингани йўқ. Испания ЖЧда тўпга эгалик қилиш (81,8%, бунга қадар энг яхши натижа – 80,3%, Аргентина 2010 йилда Грецияга қарши ўйинда) ва узатмалар сони (ҳали ҳеч ким 1000тадан ортиқ қилмаган, Энрике жамоаси эса Коста-Рикага қарши – 1043) бўйича рекорд ўрнатди, аммо бу умуман зерикарли кўринмади.

Жорди Альба ва Аспиликуэтанинг қўшилиши, Педрининг узатмалари, Гавининг жарима майдончасига ёриб кириши, Ольмо ва Ферран Торреснинг бирга-бир ўйинда ҳаракат қилиши – Испания қувноқ ўйин ўтказди (шу жумладан захиралар туфайли ҳам).

Ўйин эса 7:0 ҳисобида испанларнинг фойдасига ҳал бўлди. Испания умуман рақибнинг зарба беришга йўл қўймаганини ҳисобга олсак, идеал ўйин ўтказди.

"Қизил фурия" Евро-2020да вазиятлардан фойдаланиш бўйича катта муаммоларга учради, ЖЧ-2022 саралашида ҳам бу ўзгармади (Қатарга йўл олган Европа жамоалар ўртасида пенальтиларни ҳисобга олмаса, энг кам гол урган). Коста-Рикага қарши деярли муаммо бўлмади – дарвозага йўлланган саккизта зарбадан еттитаси гол бўлди.



Эҳтиёткор тахмин: Испания бундан кейин ҳам жарима майдончасидан жарима майдончасигача устунлик қилади, аммо кейинги ўйинларда барчасини ҳам ўхшайвермайди.

Аммо, Энрикени нимадир ёки ўйин сифати қониқтирмаса, унда ўзгаришлар учун йўллар бор. Соф ҳужумчи (Мората), Аспиликуэтанинг позицион ҳужумдаги чуқур ўрни сабаб гибридга ўтиш, Эрик Гарсия/Пау Торреснинг Лапорт билан учликда чиқиши, ҳатто таянч зонасида Бускетс – Родри жуфтлиги.

Ёрқинлик, нафислик, куч, ранг-баранглик – ҳали ҳам Испанияни фаворитлар қаторида кўрмаяпсизми?


ВИДЕО  ЖЧ-2022. Испания – Коста Рика 7:0


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher Ostonov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
25 ноя 11:55:01
Ифтихорим
Real_Los_Blancos фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Togri aytasz. Lekn ispanlar qancali kucli bolsa kosta rika ham wuncalar kucsz. Ortadagi farq katta. Nemisla bn oyinda koramz haqiqy kucuni.
Испанни уйинида мазмун бор одна касаня очилиш хаммаси зур чикяпти германия гурухда колиб кетса хайрон булмайман
   
24 ноя 15:53:27
Javad
O'zbekiston 1 : 2 Kosta Rika
Ispaniya 7 : 0 Kosta Rika
Mana futbolni darajasi...
   
24 ноя 14:04:13
Real_Los_Blancos
Ифтихорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Курган уйинларда факат испаняда курдим фудболни финалга чикса ажабланмайман жуда кучли
Togri aytasz. Lekn ispanlar qancali kucli bolsa kosta rika ham wuncalar kucsz. Ortadagi farq katta. Nemisla bn oyinda koramz haqiqy kucuni.
   
24 ноя 13:42:07
Ифтихорим
Курган уйинларда факат испаняда курдим фудболни финалга чикса ажабланмайман жуда кучли
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика