Испания кубоги. “Атлетико” “Эльче”ни енгга олмади, “Сельта” сафарда “Эйбар”ни доғда қолдирди

Испания кубоги 1/16 финалидан ўрин олган иккита баҳс ўз якунига етди.

Эльчедаги “Мануэль Мартинес Валеро” стадионида мезбонларга қарши тўп тепган “Атлетико” гарчи 17-дақиқада Томас Тейенинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, ғалабани сақлаб қола олмади. Майдон эгалари сафида лол 52-дақиқада 11-метрлик жарима зарбасидан мувозанатни тиклади -1:1.

“Сельта” ҳам кубокнинг ушбу босқичида сафарда тўп тепишига қармай “Эйбар”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Виголиклар биринчи бўлимнинг ўзида амалда ўйин тақдирини ҳал этишди.

1/16 финал жавоб ўйинлари ноябрь ойи охирларига белгиланган.


Испания кубоги. 1/16 финал. Биринчи учрашув.

Эльче -Атлетико М 1:1

Голлар: 0:1 – Тейе – 17, 1:1 – Лоло – 52 (пен).


Эйбар- Сельта 1:2

Голлар: 0:1 – Кабраль – 4, 1:1 – Энрич – 18, 1:2 – Гвидетти – 44



Манба: championat.asia