UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  15 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман” Янгиликлар

Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман”

Кеча ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Айн” клуби ҳимоячиси Исмоил Муҳаммад ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор” клуби билан бўлган ўйинга 1 ой тайёргарлик кўргандик. Тошкентга ташриф буюришимиздан аввал бизни қандай мураккаб учрашув кутиб турганини билардик. “Бунёдкор”га қарши учрашув жуда ҳам оғир кечди. “Бунёдкор” устидан қозонилган ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаби билан барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Энди бундан буёғига олдимизда турган ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Албатта кейинги босқичга чиқиш осон бўлмайди, эндигида гуруҳ босқичида 2 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу иккита баҳсда йўл қўйилган хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Бизга қарши қандай жамоа ўйнишини фарқи йўқ. Биз ўз кучимизга тўлақонли ишонамиз. Ўйлашимча рақиб жамоа ҳам хурматга сазовор ўйин намойиш этди. Катта жамоа бўладими ёки кичкинами, менинг вазифам майдонда ишончли ҳаракат қилиш. Гуруҳ босқичидаги илк учрашувда дуранг натижа қайд этдик. Биз учун бу яхши ҳолат эмас эди. Ушбу икки учрашувлар ортда қолди. Энди гуруҳдаги учинчи баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.

“Бунёдкор”га қарши учрашувда пенальтидан урилган гол ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Узр мен ҳакам эмас, футболчиман. Менинг вазифам майдонда тўп тепиш. Агарда пенальти бизнинг дарвозамизга белгиланганда ҳам қўлимдан ҳеч нима келмасди. Яхшиямки ундай бўлмади ва биз сафардаги муҳим ғалабани қўлга киритдик”, - дейди “Ал Айн” футболчиси Муҳаммад Исмоил.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика