Исмоил Гонсалвеш "Пахтакор" сафидаги дебют ўйинида гол урди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2018
Португалиялик ҳужумчи дебют ўйинида "Пахтакор" учун тўп киритишга эришди.

Шу тариқа у легионерлар орасида дебютида гол урган 4-ўйинчига айланди. Унгача Дарко Маркович (2008, "Нефтчи"), Санибал Ораховац (2012, "Бухоро") ва Жора Оганесян (2013, "Навбаҳор") ўзларининг чемпионатдаги биринчи учрашувларида рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришишганди. Исмоил эса "Сўғдиёна"га қарши беллашувда 82-дақиқада пенальтидан тўп киритди.


1-тур ўйинида ҳимоячи Шерзод Аъзамов ҳам "Пахтакор"даги голлари ҳисобини очишга эришди. Бунинг учун унга 11 ўйин керак бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz