UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  27 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36

Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва футболчимиз Сайфиддин Содиқов финал учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик. Саудия Арабистони кучли терма жамоалардан бири. Уларга қарши кўп марта ўйин ўтказдик. Лекин финал ўз номи билан финал, олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Ҳар икки жамоа ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилади. Асосий мақсадимиз эртанги баҳсда ғалаба қозониб, халқимизни хурсанд қилиш", - деди жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов.


Финалга тайёргарлик ҳақида
— Ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Турнирда осон учрашувнинг ўзи йўқ. Финал ҳам қийин ўтади, сабаби руҳият биринчи ўринга чиқади. Биз футболчиларни ҳар томонлама ўйинга идеал ҳолатда тайёрлаш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Барча футболчиларимиз учрашувга тайёр ҳолатда, бахтимизга ҳеч бир футболчимиз жароҳат олмади. Умид қиламизки, эртага жамоамиз энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатиб, ғалаба қозонади.



Финал олдидан футболчилар руҳияти ҳақида
— Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир жамоадан қўрқмаймиз. Ўз услубимизга эгамиз, ишонч билан, чиройли футбол билан ғалаба қозонмоқчимиз. Буни футболчиларимизга ҳам таъкидлаб келмоқдамиз. КХДРга қарши баҳсга ҳам руҳий жиҳатдан кўпроқ эътибор қаратдик. Бу ёшдаги футболчиларда руҳият ўзгарувчан бўлади. Футболда бир ҳолат иккинчи бор такрорланмайди. Биз ўтган ўйиндаги натижани унутиб, энг асосий учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

"Эртанги ўйиндаги рақибимиз Саудия Арабистони, бу жамоа билан бир гуруҳда ўйнадик, уларни жуда яхши биламиз. Гуруҳ босқичидаги ғалаба бизни бўшаштирмайди. Финалга руҳан ва жисмонан тайёрмиз. Очилиш учрашувида бироз ҳаяжонландик, лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўйиндан-ўйинга ўзимизни яхши ҳис қила бошладик. Ғалаба қозониб, кубокни юртимизга олиб кетмоқчимиз", - деди Сайфиддин Содиқов.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика