UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  3 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Исломбек Исмоилов ЖЧ "J" гуруҳ 2-тур доирасидаги Ирландияга қарши ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Олдиндан рақиб қанотлардан ҳужум қилиб, асосан 11-рақамли ўйинчиси орқали ўйнашини билардик. Бунга тайёргарлик кўргандик. Аммо, иккита вазиятда эътиборни йўқотдик ва рақиб ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Бизда ҳам вазиятлар юзага келди, аммо уларни голга айлантира олмадик. Шунга қарамасдан футболчилар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Ўйинни кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз.

— Икки қаватдаги ўйинимиз ҳақида нима дейсиз  ?

— Албатта, кўриниб турибдики, рақиб ўйинчилари бўй жиҳатдан анча баланд. Шу сабаб иккинчи қаватда жуда қийин бўлди. Бизнинг қанот ҳимоячилар ва рақиб ўйинчиларининг бўйлари орасида жуда катта тафовут бор. Бу иложсиз нарса. Сабаби 168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин.

— Ҳакамлик бўйича нима дейсиз?

— Нима ҳам дердик? Бундай турнирларда ёш футболчиларни ҳисобга олиш ва ЖЧдек турнирларни ҳурмат қилиш керак.

— Терма жамоамиз гол киритиб олганидан сўнг ўйинни бироз ташлаб юборгандек бўлди.

— Бу бўйича ўтган ўйиндан кейин ҳам иш олиб борган эдик. Биринчи таймдан кейин ҳам айтиб ўтгандик, руҳият билан боғлиқ муаммо бор. Футболчилар кўп ҳолатларда ёшлик қилишмоқда. Гол уриб олгандан сўнг ҳисобни сақлашга ҳаракат қилишяпти. Биз ҳеч қачон бундай кўрсатма бермаймиз. Аксинча, гол ургандан сўнг яна олға бориш кераклигини айтамиз. Кўп ҳолларда футболчиларнинг руҳий ҳолати бунга дош бермаяпти. Олдимиз вақт ва имконият бор, бунинг устида ҳам ишлаймиз.

— Ўйин давомида, айниқса биринчи бўлимда ҳужум бир томонга, аниқроғи Сайфиддин Содиков томонга оғиб кетгандек кўринмадими?

— Биз бутун ўйин давомида балансни ушлашга ҳаракат қиламиз. Аммо, Садриддин Ҳасанов ҳали ўзининг тўлиқ потенциалини кўрсата олгани йўқ. Ўзингиз кўриб турганингиздек, у тўпни эгаллаган пайти рақибнинг керак бўлса уч ҳимоячиси уни ёпишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабаб чап қанотдан ҳужум уюштиришда муаммо юзага келяпти.

— Айниқса биринчи бўлимдаги марказдаги ўйинимиз жуда суст бўлгани ҳақида нима дейсиз?

— Ярим ҳимояда ҳаракат қилган ўйинчиларимиз жуда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Айниқса, техник хатолар кузатилди.

— Азизбек Эримбетов жароҳатдан қутилганмиди ёки йўқ?

— Ҳа, унда жароҳат бор эди. Аммо, ҳозирги пайтда унинг ўрнини тўлдирадиган ўйинчимиз йўқ. Мана ўтган ўйинда ҳам бир футболчига имконият бериб кўрдик, аммо у ҳам баҳсга киришиб кетишга қийналди. Шу сабаб қўл остимизда бор ўйинчилардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

— Ирландия терма жамоасидаги 11-рақамли ўйинчи ҳақида гапирсангиз. Индивидуал жиҳатдан кучли бўлган ўйинчи ҳимоямизга жуда кўп муаммолар туғдирди.

— Уни тузилиши, тўп билан муомала қилиши ва ўйинни ўқиши, умуман ҳар томонлама идеал ўйинчи деса бўлади. Ҳар бир мураббий ўз жамоасида шундай кучли ўйинчилар бўлишини хоҳлайди. Бизни йигитлар ҳам ундан кам эмас ва мусобақа давомида ўз имкониятларини намоён қилишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
09 ноя 03:11:51
Gentleman49
Yanglishmovchilik ketibdi shekilli Irlandiya tarkibida 190 smlik o'yinchi yo'q
edi
Xo'p ulada bo'yi balandroq o'yinchilari bor shunda 168 smlik o'yinchini o'rniga boshqasini tushurish keragidi
Bunaqangi javob o'zini aqlli bilishidan yoki boshqalani aqlsiz dib bilishidan keb chiqadi
   
09 ноя 04:03:19
Rafiqbek
Gentleman49 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yanglishmovchilik ketibdi shekilli Irlandiya tarkibida 190 smlik o'yinchi yo'q edi Xo'p ulada bo'yi balandroq o'yinchilari bor shunda 168 smlik o'yinchini o'rniga boshqasini tushurish keragidi Bunaqangi javob o'zini aqlli bilishidan yoki boshqalani aqlsiz dib bilishidan keb chiqadi
Шу битта ютказганига вахима килманглар нима керак негатиф ёзиб
   
09 ноя 03:01:46
AC Milan vs Chelse
Энг асосийси бушашмейлар бу уйиндан кейин тугри худо а чикариб чемпионлик учун курашинглар охиргиси бусин иншоллох
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика