UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43"Спартак"нинг ўйинини бошқарган ҳакам Instagram'даги саҳифасини ўчириб ташлади  0 01:17РФИ "Спартак"нинг чемпионатдан чиқиб кетиши тўғрисидаги гапларга изоҳ бермади  2 01:03Хусаинов – "Спартак" - "Сочи" учрашувидаги ҳакамлик ҳақида: "Инсон жирканчлигининг чегараси йўқ!"   4 00:56Месси жамоавий машғулотларда қатнашмади   8 00:40Остон Ўрунов қачон майдонга тушади?  7 00:32"Спартак" президенти РПЛдан эртагаёқ чиқиб кетмоқчи: "Масхарабозлар чемпионатида ўйнамоқчи эмасмиз"  18 00:20РПЛ. "Спартак" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  13 23:37Андреа Пирло "янги Пирло"ни харид қилмоқчи  1 23:12"Спартак" Ўруновни 15 млн еврога сотмоқчи. "Герта"нинг таклифи қабул қилинмайди  24 22:58"Мухлислардан карикатура": Месси сеҳргарлик қилишда давом этмоқда!   16 22:57Дибала "Ювентус" билан шартномасини узайтиради   0 22:40“Ливерпуль” Греция термаси ҳимоячисини сотиб олишга яқин  0 22:39Роналду Францияга кўчиб ўтиши мумкин  19 22:10Бобир Абдихолиқов: "Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қилдик"  4 22:05Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди  23

Ислом Исмоилов: "Иккинчи бўлим учун шогирдларимга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Иккинчи бўлим учун шогирдларимга раҳмат айтаман"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" ва "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Бугун икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. Буни дарвозаларга киритилган тўплардан ҳам билса бўлади. Ўзимни жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги балансни ушлай олмадик. Шуни ҳисобига яратилган кўплаб вазиятларни қўлдан бой бердик. Ҳимояда энг ишонган ва тажрибали футболчиларимиз ёш болаларча хатоларга йўл қўйди. 

Тезкор гол кутмагандик. Албатта, бу болларни руҳиятига таъсир қилди. Футболда майлонга тушганингиздан сўнг олдиндан нима бўлишини билмайсиз. Иккинчи бўлим учун йигитларга алоҳида раҳмат айтаман. Чунки, улар биз ўйлаган режаларни ва ғояларни майдонда кўрсатиб бера олишди. Иккинчи бўлим тўлиқ устунлигимиз остида ўтди. Футболда имкониятлардан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади. 

Жамоамизга алоҳида фитнес мураббийи, диетолог ва бошқа мутахассисларни жалб қилганмиз. Шу кунгача эътибордан четда қолган нарсаларни тубдан ўзгартирмоқдамиз. Футболчилар буларни тўғри қабул қилишмоқда. Тўғри, натижа ўхшамаётгандир. Мана бугун ҳам боллар иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилишди. 

Кубок баҳсидан кейин бизда ўзгача иштиёқ бор эди. Уларни Ғузорда ютишни истагандик. Умуман олганда "Шўртан" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Жамоада тажрибали мураббий ишламоқда. Асрор ака Алиқулов ўтган йили "Машъал"ни Суперлигага олиб чиқди. Мендан кўра анча тажрибали. 

Мурод Исмоилов ҳаётда отам бўладилар. Клубда эса ёрдамчи, таҳлилчи мураббийлар. Уларни мутахассис сифатида жамоага жалб қилганмиз. Буни футболчилар тўғри тушунишларини истардим. Ўйинларни таҳлил қилишга ёрдам берадилар ва хатоларимизни айтиб машғулотларда ёрдам берадилар. 

"Турон" жамоасини олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Бунинг учур раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
15 июл 21:26:47
Nagli Jurnalist
Uzin xali shogirt bub yotibsanku uzidan ustoz yasavopti
   
15 июл 21:37:09
Zahiriddin
Nagli Jurnalist фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzin xali shogirt bub yotibsanku uzidan ustoz yasavopti
Bilib bilmay gapirmang
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг