UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  29 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  5 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Ислом Аҳмедов: Хатоларни вақтида бартараф этмоқ лозим Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: Хатоларни вақтида бартараф этмоқ лозим

Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз Пахтакор марказий стадионида ОЧ-2015 саралашидаги навбатдаги ўйинини Вьетнам терма жамоасига қарши ўтказади.
Учрашувдан олдин бир қатор мутахассисларнинг фикрлари билан қизиқдик. Навбатдаги суҳбатдошимиз, ОФК инструктори, таниқли мураббий Ислом Аҳмедовдир.

- championat.asia сайтига бефарқ эмасман. Ҳар куни ушбу сайт орқали янгиликлардан хабардор бўлиб бораман. Фурсатдан фойдаланиб, сизларни ҳам Ийд Қурбон Хайит байрами билан табриклайман, - дея дастлабки фикрларини баён этди Аҳмедов.

- Ҳа, бугун миллий жамоамизнинг муҳим ўйини бор. Бугун мени Спорт ТВга ҳам таклиф этишди. Шунинг боис учрашувдан олдинги кўрсатувда у ерда бўламан. У ерда бир қатор долзарб мавзулар юзасидан фикрларни олға суришни ўйлаб турибман. Насиб қилса, ТВда кўрасизлар.

- Нима дейиш мумкин, бугун албатта миллий терма жамоамиздан фақат ғалаба кутамиз. Гуруҳимиздаги вазият қониқарли даражада эмас. Шунинг учун фақат ютиш керак.  Йигитларга омад тилайман.

- Биласизми, мени бугунги кунда бир нарса хавотирга солмоқда. Яъни Иорданияга ўз уйимизда имкониятни бой берганимиздан кейин орадан бир ой ўтди. Афсуски мен ҳеч қаерда бирор-бир мутахассиснинг йўл қўйилган хатолар устидаги таҳлилини эшитмадим ҳам кўрмадим ҳам. Бир ой муддат бу жуда кўп. Бу вақт давомида қаерда хатога йўл қўйдик ва уни қандай бартараф этиш лозимлиги хусусида ўйлаб кўриш учун етарли фурсат эди. Бу ҳақда ҳеч ким ҳеч нима демади. Йўл қўйилган хатолардан кўз юммасдан, уни вақтида бартараф этмоқ лозим.

- Шунингдек миллий терма жамоамизнинг жиддий бир ўртоқлик ўйинида иштирок этмагани ҳам мени ажаблантирди. Тўғри, Вьетнам у қадар жиддий рақиб бўлмаслиги мумкин. Лекин биз улар учун эмас ўзимизни ўйлаб иш тутишимиз керак. Демоқчиманки, кейинчаликни ҳам ўйлаш жоиз. Майли бунга жиддий эътироз қилмайлик. Лекин Иордания билан ўйин руҳан, асабий якун топди, биз учун. Узоқ йиллардан буён кутган орзуимиз амалга ошмади. Шундай бўлганидан кейин жамоани йиғиш керак эди. Эътибор беринг миллий терма жамоамиз жиддий бир ўртоқлик ўйинида иштирок этмади. Бу каби синов-назорат баҳсларини тез-тез ўтказиб туриш лозим. Вьетнам оддий рақиб деймиз, улар биз билан ўйинга пухта тайёргарлик кўриш учун, иккита назорат-синов учрашувини ташкил этди. Хаттоки бу жамоа Қатар миллий терма жамоаси билан ҳам ўзаро ўйин ўтказишни уддасидан чиқди.

- Мен ҳар доим, интернет сайтларида мухлислар фикрлари билан ҳам қизиқиб, уларни ўқийман. Иордания билан ўйиндан сўнг кўплаб мухлислар сайтларда ўз фикрларини қолдирди. Аммо мутахассислар ва миллий терма жамоадаги ишларга масъул бўлганлар бу борада четда қолди. Шу хусусда бугун ТВда гапиришни ўйлаб турибман. Нега деганди бу бу борада нафақат мухлислар балки мутахассислар гапириши керак. Ҳозир бунга эътибор қаратмасдан, тинчига кўз юмсак, бу Ўзбек футболи учун келажакда катта зиён келтиради. Ўзимиз учун тўғри йўлни танлаб олишимиз керак.

- Эътибор берган бўлсангиз, ОЧЛда иштирок этаётган жамоаларимизнинг бу мусобақадаги иштироки йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Биз ҳозир авлодлар алмашинувини қилиб, ёшларни миллий терма жамоа таркибига жалб этишимиз керак деб бонг уряпмиз. Ўша ёшларимиз терма жамоадан қайтиб келиб, қаёққа боради?! Ўзимизни миллий чемпионатга?! Тўғрими? Ўзимизнинг ички чемпионатимиз савияси қандай ҳозир?!  Шу боис у ёшлардан олий лигамиздан терма жамоага келганида нима кутишимиз мумкин? Шу каби саволларга мутахассислар жавоб бериши керак! Нега деганда, футболимиз раҳбари биз учун бугунги кунга келиб, барча шароитларни қилиб берди. Бундай имконият олдин ҳеч қачон бўлмаган. Демак, саволларга ўша мутахассислардан жавоб олиш керак. Мираброр Зуфарович барча терма жамоалар учун кенг имкониятлар ва кулай шароитларни яратиб берди. Натижани эса иш юритувчи мутахассисларимиздан сўрашимиз керак! Шуниси менга ёқмади. Агар ҳозир камчиликдан кўз юмиб кетадиган бўлсак, кейин яна бу нарса бир кун қайтиб келиши мумкин. ЎФФ президенти келажакни ўйлаб, тўғри йўналишни танлаган холда, замонавий фикрламоқда. Лекин кечирасиз, ижрочилар ҳақида бундай дея олмаймиз. Ишлаб ўзингни кўрсат, ёки бўшат жойни! Шунақа бўлиши керак! Майли ҳеч нима йўқ бўлсин. Лекин бугунги кунда ишлаш учун ҳамма нарса бор. Футбол бу бизнес ва сиёсатдир. Бизнесда ишни амаллай олмадингми, жойни бўшат, бошқаси келсин қабилида иш юритилади.

Бизда ҳозир ютқаздингми, бўлди ўша омадсиз ўйин тезда унутилиб, эътиборни кейинги ўйинга қаратилади. Бугун қайсидир сайтда ўқиб қолдим. Унда битта мухлис, бугун Вьетнам билан ўйин, майли ўтган ишларни унутиб, келажакдаги учрашувларни ўйлайлик деган мазмунда фикр қолдирган. Иэ, бу қанақаси?! Бу қачонгача давом этади?! Мана орадан бир ой ўтди, ўтган ўйин ҳақида ҳеч ким бирор нима демади. Йўқ, йўл қўйилган хатоларни ўзимиз учун вақтида керакли хулоса чиқариб олишимиз керак.

- Бир нарсани тўғри тушунинг, хукуматимиз раҳбари футбол учун жуда катта пул сарфлади. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз кичик жаҳон чемпионатларига бежизга чиқаётгани йўқ. Бундай холатлар илгари бўлмаган. Ёшлар терма жамоаларимиз чет элга чиқиб, кучли рақиблар билан ўйнаб тажрибаларини ошириб келишмоқда. Ўша ёшларимиз ёки ўсимирларимиз бироз улғайиб, миллий чемпионатимизда ўйнайдиган даражага етганидан кейин, нима бўлади? Бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Ҳамма ҳозир уч очко олишни биринчи ўринга қўйган.

- Стадионларимизни қаранг, трибуналар ҳувиллаб ётибди. Илгари жамоаларимизда пул йўқ пайтда, стадионлар мухлислар билан тўлиб тошарди. Статискани қўлга олиб, охирги йилдаги чемпионат ўйинларидаги томошабинлар ташрифини кўринг... Жуда ачинасиз. Пул бор, ўйин йўқ, энг асосийси ашаддий ишқибозлар ҳам йўқ! Мухлсиларни алдаб бўлмайди. Майли жамоангиз ютқазсин. Футболда ҳеч бир жамоа ҳамма ўйинни юта олмайди. Лекин ўйин сифати ва унинг кўрки зўр чиқса, томошабинлар бундан ранжимайди. Ҳозир фанатлар стадионга бормай қўйди. Кўрасиз, бугун миллий терма жамоамизнинг ўйинига ҳам у қадар кўп томошабин бормайди.

- Шунинг учун ҳар доим хатолардан кўз юмиб кетмасдан, ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқариб олишимиз керак. Агарда буни беэътибор қолдирадиган бўлсак, савиямиз янада тушиб кетади.   
 
- Бу ерда 1-2та киши ҳақида гап кетмаяпти. Биз бутун Ўзбек футболини ўйлашимиз керак. Бу жуда ҳам ачинарли холат. Савиямиз пасайиб кетмоқда.

Жаҳонгир Мирзо ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика