Иракли Климиашвили: "Таклиф бўлса Ўзбекистонга қайтаман"
07 июн 2017 14:26
Янгиликлар
Иракли Климиашвили: "Таклиф бўлса Ўзбекистонга қайтаман"
2011 йил ижара асосида бир муддат "Пахтакор"да фаолият олиб борган марказий ярим ҳимоячи Иракли Климиашвили айни пайтда Грузия чемпионатида фаолият олиб бораяпти.
"Шукура" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи Ўзбекистонга қайтиш истагида эканини билдириб ўтди:
- Энди 30 ёшга тўлдим. Фаолиятим давомида Ўзбекистонда тўп тепганман. Тўғри, унда чемпионат умуман бошқача эди. Кучли легионерлар жамланган эди. Ўзимнинг ҳам ниятим Ўзбекистонда қолиш бўлган. Аммо ҳуқуқан "Анжи"га тегишли эдим. Шунинг учун Россияга қайтишга мажбур бўлдим. Ўзбекистондаги фаолиятимни яхши хотиралар билан эслайман. Айниқса "Насаф"га қарши кубок финалида урган иккита голимни. Агар Ўзбекистондан чорлов бўлса жон деб қабул қиламан. Бу ерда Александр Клецков билан бирга тўп тепяпман, у билан тез-тез дўстларимизни ёдга оламиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар