UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  26 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Иордания термаси бош мураббийи: "Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди. Тожикистон замонавий футбол ўйнайдиган жамоа" Янгиликлар

Иордания термаси бош мураббийи: "Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди. Тожикистон замонавий футбол ўйнайдиган жамоа"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ироқ ва Иордания ўртасидаги фантастик баҳсдан сўнг, иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, тарихий ғалаба ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйиндан олдин ўта қийин бўлишини айтгандим. Ироқ ҳам кейинги босқичга чиқишга муносиб эди. Биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Ўзимизга бўлган ишонч натижада катта ўрин тутди.

- Иордания терма жамоасини табриклайман. Саволим мураббийга. Бугунги ўйиннинг сўнгида ўйинчиларни қандай руҳлантирдингиз? Сирли рецептингиз қандай?

- Ишонч. Бу жуда муҳим. Биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишондик. Қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи гол урдик. Тўғри, иккита тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг қийин бўлди. Ўзимизга бўлган ишонч супер камбэкни амалга оширишимизга сабаб бўлди. Қўшимча вақтда шунчаки фантастик ҳаракат қилдик. Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди.

- Жаноб мураббий, ўйин давомида фақатгина битта ўзгаришга амалга оширдингиз. У ҳам тўқсонинчи дақиқада. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб бўлди?

- Асосий таркиб ўйинчилари бутун учрашув давомида яхши ҳаракат қилишди. Ҳар беш дақиқада вазиятлар ярата олдик. Ўзгаришга ҳожат қолмади. Ҳа, баъзида янги ўйинчиларни тушириш ёрдам беради. Бироқ, бу сафар биз тўғри иш қилганимиз маълум бўлди.

- Бугунги ўйиндан кейин Иордания терма жамоасининг руҳияти қанчалик кучли экани маълум бўлди. Чорак финалда сиз мусобақанинг бошқа бир сенсацион жамоаси саналадиган Тожикистонга қарши ўйнайсиз. Бу учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биз ўз режамизга тўлиқ ишонгандик. Айнан шу нарса бизга ёрдам берди. Ҳар доим ўсишга эришишимизга бирдамлигимиз сабаб бўлмоқда. Ўз ўйинчиларимга 100% ишонаман. Тожикистон терма жамоаси замонавий футбол ўйнамоқда. Улар билан ўйин жуда қийин бўлади. плей-офф босқичидаги исталган жамоа кучли. Ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз.

- Жаноб мураббий, сиз Иордания халқига бахт улашдингиз. Шаҳзода Али ҳам ўйинни стадиондан кузатиб борди. Бугунги ғалабадан сўнг барча иорданияликларга айтар сўзингиз борми?

- Барчангизга раҳмат. Бу ҳақиқий шараф. Мухлислар ва бошқа инсонлардан бу каби илиқ мақтовларни эшитиш шунчаки ажойиб. Шаҳзода Али ҳар доим бизни қўллаб-қувватладилар, машғулотларимизга ташриф буюрдилар. Бу биз учун шараф, албатта. Мухлисларимизни табриклайман. Ўз мамлакатимиз байроғини баландроқ кўтариш учун Осиё кубогида қатнашмоқдамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика