

Ҳал қилувчи гол Чиро Иммобиле томонидан урилди.
"Жорий мавсумда биз Чемпионлар Лигасига плей-оффига чиқишни ва еврокубоклар зонасида қолишни хоҳлаймиз. Курашни давом эттирамиз.
Мавсум бошида бизда коронавирус инфекцияси ҳалал берди ва лазаретда жуда кўп ўйинчилар бўлган пайтда ўйнаш осон бўлмади", - дейди Инзаги.
Эслатиб ўтамиз, "Лацио" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида "Бавария" билан ўйнайди.
Рим клуби А Серияда 21 турдан сўнг 4-ўринда боришмоқда.



