

"Лукаку сафимизга қайтди, демак, ҳужумда кўпроқ имкониятлар мавжуд. Менинг ихтиёримда тўртта ажойиб ҳужумчи борлигидан бахтиёрман ва эндиликда тўғри танлов қилиш менинг вазифам ҳисобланади. Биз ушбу мавсум А Серияда 100 та голга эришамиз", - деди Инзаги.
“Интер” 6 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, "нерадзурри"лар ўтган мавсумни 84 та гол билан якунлаганди.



