

Миланликлар мутахасис билан шартнома муддатини 2026 йилнинг ёзига қадар узайтиради. Бош мураббийнинг маоши бир мавсум учун 6,5 миллион еврони ташкил қилади. Бу қўшимча бонусларни ўз ичига олмайди. Инзаги ушбу кўрсаткич бўйича "Наполи"да ишлаётган Антонио Контедан ўзиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Симоне Инзаги “Интер”ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг бошчилигида 2023/2024 йилги мавсумда Италия чемпионига айланди. Бундан ташқари, мутахассис Милан клуби билан икки марта мамлакат кубоги ва уч марта суперкубокни қўлга киритди.



