UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  5 01:55Ла Лига. Диего Карлоснинг 90+4 дақиқадаги автоголи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  185 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  73 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  11 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  6 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  7 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  2 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  22 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Интервью. Марко Путинчанин: “Мухлиссиз стадионда ўзимни ўртоқлик ўйинида қатнашаётгандек ҳис қиламан” Янгиликлар

Интервью. Марко Путинчанин: “Мухлиссиз стадионда ўзимни ўртоқлик ўйинида қатнашаётгандек ҳис қиламан”

Жорий мавсум бошида “Навбаҳор” сафига қўшилган сербиялик легионерлар орасида Марко Путинчанин алоҳида ўрин тутмоқда.

Ҳар ҳолда, Coca Cola Суперлиганинг ортда қолган 6 та туридаги барча учрашувларни тўлиқ майдонда ўтказган маҳоратли ярим ҳимоячи ҳақида кўплаб ижобий фикрлар янграмоқда. Мураббийлар ҳам унга ишонч билдиришда давом этишмоқда. Марко “Навбаҳор” ПФК матбуот хизматига берган интервьюсида футболга кириб келиши, ўйнаган жамоалари, “лочинлар” сафига келиб қўшилиши ва албатта, наманганлик мухлислар ҳақида фикр билдирди.

- Марко, Суперлигада 6 та тур ортда қолди. Таассуротлар қандай?


- Албатта, дастлабки ўйинларда жуда кўп очко йўқотдик. 2-турда “Локомотив” билан учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Ўйинимизни яхшилаш, очколар тўплаш учун ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Айрим беллашувларда чиройли футбол кўрсатганимизга қарамай, ғалаба учун нимадир камлик қилди.

- Сизнингча, ўтказилган олтита баҳсдан қай бири оғир кечди? Қайси рақибнинг ўйини сизга кўпроқ маъқул бўлди?


- Замонавий футболда ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. 2-турдаги ғалабали учрашувнинг ҳам фақат иккинчи бўлимини яхши ўтказдик. Қолган вазиятларда анча қийналдик. Рақиблар ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менга кўпроқ “Насаф” жамоаси намойиш этган футбол жуда ёқди. Қарши клуби таркиби асосан ёшлардан иборат бўлишига қарамай, тезкор пасларга асосланган ажойиб ўйин кўрсатмоқда.




- “Навбаҳор”нинг ғалабаларга эришиши учун нима етишмаяпти, деб ўйлайсиз?

- Спортда амал қилиниши керак бўлган бир қатор факторлар бор. Биринчи навбатда, ҳар куни астойдил меҳнат қилиш лозим. Албатта, футболчиларнинг ўзаро муносабатлари яхши бўлиши, бир-бирларини тушунишлари натижаларни қўлга киритишда муҳим омиллардан саналади.

- Ўзбекистон футболи билан аввал танишмидингиз?

- Бироз хабардор эдим. Бу ерда кўплаб сербиялик футболчилар тўп суришган. Дўстларим Драган Черан, Марко Станоевич бу ердаги футбол, маҳаллий мухлислар ҳақида гапириб беришганди. Уларнинг ижобий тавсифларидан кейин бу ерга келишга қарор қилдим. Қолаверса, интернетдаги видеороликлар орқали Намангандаги ўйинлар пайти стадион гавжум бўлишини кўрдим, ажойиб манзара. Мухлислар тўла трибуналар қаршисида тўп тепишнинг гашти ўзгача. Словенияда ўйнаб, чемпион бўлганман, аммо у ердаги стадионда муҳит бундай эмасди. Шундай экан, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозлар ишончини оқлаш учун ҳам майдонда янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Бизнинг вазифамиз шу. Спорт билан шуғулланадиган ҳар бир шахс машғулотларда ҳам, расмий ўйинларда ҳам муваффақият қозонишни истайди, бу нормал ҳолат. Эндигина 6 та тур ўтказилди, ҳали олдинда кўп учрашувлар бор. Ўйлашимча, ҳар куни астойдил шуғулланишдан тўхтамасак, ҳаммаси яхши бўлади.

- Футболга илк қадам қўйган даврингиз ҳақида гапирсангиз.

- 7 ёшимда “Земун” клуби тизимида футбол ўйнашни бошлаганман. 13 йилдан кейин асосий жамоа сафида майдонга тушганман. Бир йилдан сўнг “Бежания” клубига ўтдим. Кейинчалик Албанияда, Словенияда, Қозоғистонда ҳам тўп тепдим. Мана, энди Ўзбекистондаман.

- Футболни танлашингизга кимлар сабабчи бўлган?

- Болалик пайтларимда мамлакатимизда нотинчлик ҳукм сурган, кўплаб болалар кўчада футбол ўйнаш билан чекланишарди. Менинг ҳаракатларимни кузатганлар, миллионлар ўйини билан профессионал тарзда шуғулланишим кераклигини айтишарди, шунда отам уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутганди. Уйимиз яқинида стадион бўларди, футболдаги илк қадамларни ўша ерда ташлаганман. Шу тариқа футболга бўлган меҳрим янада ошди. 26 йилдан буён шу соҳадаман.

- Демак, сиздан аввал оилангиздан спортчи чиқмаган?

- Ҳа, бу борада яқинларим орасида мен биринчи бўлдим.

- Болаликдаги кумирингиз ким бўлган?

- Синиша Михайловичнинг ўйинларини катта қизиқиш билан кузатардим. Собиқ Югославия термаси, Италияда “Лацио” ва “Интер” клублари шарафини ҳимоя қилган. Ундан намуна олишга интилардим. Ҳозир у мураббийлик билан шуғулланмоқда.

- Наманганни сайр қилишга улгургандирсиз?

- Албатта, айрим жойларда бўлдим, “Афсоналар водийси” паркига бордим. Шаҳрингиз жуда чиройли, менга ёқди.

- Жамоада ҳамюртларингиз энг яқин инсонларингиз бўлиши табиий ҳол. Улардан ташқари, яна қайси футболчилар билан яхши муносабат ўрнатгансиз?


- Тўғри, легионерни биринчи навбатда тил муаммоси қийнайди. Бу борада, албатта, ҳамюртларим билан суҳбатлашиш осон кечади. Шунга қарамай, маҳаллий футболчилар ҳам яхши муносабатда бўлишади. Ўткир, Забиҳилло, Даврон, умуман, жамоадаги барчаси жуда яхши йигитлар.

- Майдонда-чи, қайси футболчи билан шерикликда тўп тепиш сиз учун қулай?

- Баҳром Абдураҳимов билан. У футболни яхши тушунади, техник томонлама ҳам сифатли ўйинчи. Тактик жиҳатдан ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда қандай тўп суриш кераклигини яхши ўзлаштирган.

- Бир нечта мамлакатларда фаолият юритганингизни айтдингиз. Хўш, у ердаги футбол билан ўзбек футболида қандай фарқ бор?


- Албанияда тўп тепганимда, у ерда футбол яхши ривожланмаганди, ҳозир уларда бироз ўсиш кузатилмоқда. Қозоғистон футболи ўзбек футболига яқин. Словенияда ҳам ажойиб ижрочилар бор, чемпионати дуруст. Сербия лигаси ҳам ёмонмас. Ўзбекистонга келганимга кўп бўлмади, ҳозиргача олган таассуротларимдан келиб чиқиб гапирсам, бу ердаги футбол сифати яхши.

- Легионер футболчилар орасида сербияликлар кўпчиликни ташкил этади. Юртингизни тарк этиб, бошқа давлатларда тўп суришингизга сабаб нима?


- Мамлакатимиз кичик бўлишига қарамай, бизда футболчилар жуда кўп. Авваллари сербиялик ўйинчилар фақат Европа клубларига ўтишарди. Эндиликда Осиё жамоалари сафига ҳам қўшилишяпти, Россияда ҳам кўплаб ҳамюртларим тўп тепишмоқда.

- “Навбаҳор”га ўтишингиз қандай содир бўлди?


- Клуб раҳбарияти сербиялик агент орқали таклиф билан чиқди. Улар ўйинларим видеосини кўриб чиқишган экан. Ҳаракатларим маъқул тушган экан, Наманганга таклиф этишди. Мен ҳам вазиятни ўрганиб чиққач, ушбу трансферга рози бўлдим.

- Бугунги кунда сизнинг позициянгизда тўп сурадиган энг яхши футболчини кўрсатиш сўралса, кимни танлардингиз?


- Бутун дунёдаги футболчиларни назарда тутаётган бўлсангиз, ҳозир самарадорлик ва ўйин сифатида бўйича Кевин Де Брюйне энг яхши бўлиб турибди. У ҳужумлар пайти доимо тезкор қарорлар чиқаради.




- Мессими ёки Роналду?


- Криштианунинг меҳнаткашлигини жуда ҳурмат қиламан. Лео эса бизнинг сайёрадан эмас, бундай футболчи яна қачон пайдо бўлади, билмайман.

- Хориж жамоаларидан қайси бирига мухлиссиз?


- “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”га.

- Олдинда “Навбаҳор”ни Coca Cola Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлар кутиб турибди. Жамоамизга рақиблик қиладиган жамоалар ҳақида нималар дейсиз?


- Бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Шунчаки, мураббийларимиз уларга қарши қандай ҳаракат қилиш кераклиги, ўйинлар осон кечмаслигини таъкидлашганини айта оламан. Бир нарса аниқки, кубокдаги мазкур беллашувлар “Навбаҳор” учун ажойиб имкониятни тақдим этмоқда. Ғалабаларга эришсак, албатта, жамоадаги кайфият ижобий томонга ўзгаради, футболчилардаги ишонч янада ортади. Бўлажак рақибларимиз ҳақида ёмон гап айтолмайман, бу учрашувлар Суперлига навбатдаги тури олдидан қўшимча тайёргарлик вазифасини ўташи шубҳасиз. Албатта, кубок мусобақасидаги ғалабалар ҳам муҳим. Умуман, олдинда турган ҳар бир баҳснинг аҳамияти юқори. Бу ўринда рақибнинг қайси дивизионда, қайси ўринда бораётганига аҳамият бермаслик керак. Бундай паллаларда қўлга киритилган ғалаба кейинги муваффақиятлар сари йўл очиши мумкинлигини ҳис қилиш лозим.

- Сиз билан бирга ишлаётган мураббийлар ҳақида фикрингиз қандай?


- Виктор Романович катта тажрибага эга мутахассис. Ундан ўрганадиганларимиз кўп. Барчаси биз – футболчиларга боғлиқ, мураббийнинг айтганларини тўғри ўзлаштириб, уни расмий ўйинларда рўёбга чиқаришимиз керак.

- Сизнингча, “Турон” билан ўйиннинг томошабинларсиз ўтиши “Навбаҳор”нинг ғалаба қозона олмаганига сабаб бўлдими?


- Албатта, трибуналарда мухлислар бўлмаганда, ўзимни ўртоқлик ўйинида қатнашаётгандек ҳис қиламан. Чунки стадион тўла ишқибозлар жамоани олдинга ундаб туришса, бу ҳар бир футболчига таъсир қилади.

- “Навбаҳор” билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?


- Бир йиллик келишувга эришганмиз.

- Мабодо, амалдаги битимни узайтириш бўйича таклиф тушса, қандай жавоб берасиз?


- Ҳозир бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. Аввал майдонда нималарга қодирлигимизни кўрсатайлик, натижаларга эришайлик. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Умуман олганда, шахсан мен индивидуалликдан кўра, жамоавий ўйинни устун биламан. Ҳар доим жамоа учун ўйнашга интиламан.

- Мухлисларга тилакларингиз...


- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир кўп гапирмасдан, кўпроқ ишлайдиган палла. Шундай экан, ишлашдан тўхтамаймиз. Мухлислардан сўрайдиганим, бизга ишонишдан тўхташмасин, албатта, уларнинг ишончини қозониш учун майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз.

Маълумот учун
Марко Путинчанин
Туғилган санаси
: 1987 йил, 16 декабрь
Туғилган жойи: Белград, Сербия
Футбол билан шуғулланишни 7 ёшидан бошлаган.
Биринчи мураббийи: Милан Мосторович.
Оилали, бир ўғилнинг отаси
“Навбаҳор” билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзолаган.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+4   
22 апр 13:50:29
fotboll.uz
Навбахор мухлислари доим бирга омад Навбахорга

+2   
22 апр 13:59:12
Uz_chemp
Men shu fursatdan foydalanib Diyor bilan Ravshanga salom yo'llayman Sizlarni deb JCh 2048 ham armon bo'lmasa bo'ldi Sudya chempion
   
22 апр 15:05:48
Bars-Liverpool
"Улар ўйинларим видеосини кўриб чиқишган экан. Ҳаракатларим маъқул тушган экан, Наманганга таклиф этишди."
Качон янги олинадиган уйинчиларни жонли уйинини кузатив кейин клубга таклиф этаркинсизлар-а
   
22 апр 14:17:46
Orifjon_navbahor
Bu uyinchiga omad navbahor uyna va chempion bul faqat xalol yul bn
   
22 апр 14:14:05
FC CHELSEA NAVBAXOR
dr.anonim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
34-ёшли Сербиялик турист легионер))) Бунақанги турист легионерларга бериладиган маошини ўзимизнинг 18-20 ёшли йигитларга берсангиз, хужумчилардан туп билан қўшиб бутсасини ҳам олади.
Undaqalar Kra qilib Rassiyada qurilishda ishlab yuribdi ming afsus.
   
22 апр 14:05:47
dr.anonim
34-ёшли Сербиялик турист легионер))) Бунақанги турист легионерларга бериладиган маошини ўзимизнинг 18-20 ёшли йигитларга берсангиз, хужумчилардан туп билан қўшиб бутсасини ҳам олади.
   
22 апр 13:43:35
Реал75
“Мухлиссиз стадионда ўзимни ўртоқлик ўйинида қатнашаётгандек ҳис қиламан” - МАЛАДЕС ФУТБОЛИСТ ЭКАН, БАХОНАНИ КАРАНГ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика