Интернетда тасодифан FIFA 20'нинг янги муқоваси тарқалиб кетди
Eldor Akmurzayev
5 июн 2019
Видеоўйинлар савдоси билан шуғулланиб келувчи Gamestop компанияси тасодифан FIFA 20'нинг қачон сотувга чиқарилиши ва муқовасида қайси футболчи бўлиши ҳақидаги маълумотни интернет оламига тарқатиб юборди.
Муқовада бразилиялик форвард Неймар ПСЖнинг янги мавсум либосида тасвирланган. Агар маълумот ишончли бўлса, у ҳолда футбол симулятори жорий йилнинг 27 сентябрида сотувга чиқарилади.