

"Икардидан кўнглимиз тўқ. У доимо масъулиятни бўйнига олади, ҳеч нарсадан қўрқмайди. Шартнома узайтириш борасида 2 ой олдин таклиф берганмиз, ҳозирча Мауро уни қабул қилгани йўқ. Яна музокаралар ўтказамиз ва ҳамкорлик давом этади.
Уни "Ювентус"га сотмоқчи бўлганимиз ҳақидаги хабарга тўхталсак, бунга изоҳ бермайман, шунчаки кулиб қўяман. Рождество олдидан ёмон сўзлар айтгим йўқ. Икарди ҳеч қачон "Ювентус"га ўтмайди" - дейди Аузилио.



