"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи
25 май 14:12
Янгиликлар
"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи
"Интер" раҳбарияти "Рома" билан ярим ҳимоячи Никола Залевскининг трансферини келишиб олди.
Клублар 6,5 миллион евро миқдоридаги келишувга эришган.
Айни пайтда 23 ёшли польшалик "Интер"да ижара асосида ўйнамоқда - унинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. У Милан клубига 2025 йилнинг февралида келган ва шундан бери 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар