"Интер" МЮдан таклиф кутяпти

Aslanov Jasurbek
15 июн 2024
"Интер" Дензел Думфрис билан хайрлашмоқда.

Летералнинг Милан клуби билан шартномаси келаси йил якунига етади. Қишда томонлар келишувни узайтириш борасида музокаралар ўтказишган эди, аммо молиявий жиҳатларни келиша олишмади: Футболчининг вакиллари йилига 5,5 млн. евро бўлган битим сўрашди, клуб эса 4 млн. евро таклиф қилди. Кейинроқ агентлар таклифни пасайтиришди, бироқ келиша олишмади.

"Интер" футболчини текинга қўйиб юборишдан кўра сотишни маъқул кўрмоқда. Маълумотларга кўра, миланликлар трансфердан 25-30 млн. евро ишлаб олмоқчи.

Футболчи борасида "Астон Вилла" таклиф билан чиқди, аммо италияликлар курашга "Манчестер Юнайтед" қўшилишини кутишмоқда.

Думфрис сўнгги мавсум А Сериянинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 4та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport