"Интер", "Милан" ва "Ювентус" "Сассуоло" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
22 дек 2021
"Интер", "Милан" ва "Ювентус" "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттезига қизиқмоқда.

Топ-клублар 22 ёшли италиялик футболчининг жорий мавсумдаги ўйинидан ҳайратда қолишган.

Футболчи "Рома" тарбияланувчиси, Рим клубида ўйинчини 7,5дан 10 млн еврога қадар қайта харид қилиш ҳуқуқи бор.

Фраттези 2021/22 йилги мавсум "Сассуоло" либосида 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato